Бомдод намоз савоби улуғ ва шу билан бирга қийинчилик билан бажариладиган ибодат ҳисобланади. Нега Аллоҳ таоло уйқу вақти бўлишига қарамай бу вақтни ибодат учун танлади? Бунинг қандай ҳикмати бор?
Хурсандчилик лаҳзаларида – инсон мукофот олганда, бир ишни амалга ошириб хурсанд бўлганда, орзуси ушалганда, гўзал манзарани кўрганда… шу каби ҳолатларнинг барчасида кишидаги бахт учун масъул бўлган допамин моддаси ортади.
Янги ўтказилган тадқиқотга кўра, тундаги уйқу бош мияга ушбу модда ишлаб чиқаришни камайтиришга ёрдам беради. Мия бу билан кундузи допаминни яхши ишлаб чиқара олади. Эрта билан, қуёш чиқишидан олдин уйғониш катта миқдорда допамин ишлаб чиқаришга, мия ўз вазифасини юқори даражада бажаришига ёрдам беради. Шундай экан инсон ўзини янада бахтли ҳис этади, нафси хотиржам бўлади.
Илм-фан буни энди кашф қилган бўлса, расул ва набийларнинг энг улуғи Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам буни 1400 йил олдин хабар берганлар.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қилган муттафақун алайҳ ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Сизлардан бирингиз ухлаган пайтида шайтон унинг бошининг орқасига учта тугун тугиб қўяди, ҳар бир тугунга (дам) уриб: “Ҳали тун узоқ, ухлайвер” дейди. Агар у уйғонса ва Аллоҳни зикр қилса, битта тугун ечилади. Таҳорат қилса, яна бир тугун ечилади. Намоз ўқиса, яна бир тугун ечилади ва у одам тетик, дили равшан бўлади. Акс ҳолда, ялқов ва дили хира бўлиб қолади”, дедилар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу сўзларидаги мўжиза “у одам тетик, дили равшан бўлади” сўзларидир. Қуёш чиқишидан олдин уйғониш нафсни хотиржам бўлишини, ўзини ғоятда бахтли ҳис этишини таъкидлаяптилар.
Манба: Azon.uz “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади