
Манчестер Юнайтеднинг афсонавий собиқ ҳужумчиси Уэйн Руни жорий мавсум Англия Премер-лигасидаги энг яхши уч футболчини эълон қилди. "Ўйлашимча, Антуан Семеньо "Борнмут" сафида ўзини жуда яхши кўрсатмоқда – у ўтган мавсумдаги формасини сақлаб қолган.
Шунингдек, Брайен Мбеумони ҳам алоҳида таъкидлашни хоҳлайман, у "Манчестер Юнайтед"да яхши ўйин кўрсатмоқда, гарчи мавсумни қийин бошлаган бўлса ҳам. Учинчи ўринда, эҳтимол, Виктор Гёкерешни кўрсатган бўлардим.
"Арсенал" йиллар давомида ҳужумчига муҳтож эди – ва ниҳоят улар ўз одамини топишди. Виктор жамоавий ўйинда кучли ва аллақачон бир неча гол уришга эришган", – деди Руни City Xtra нашрига берган интервьюсида.
Таниқли футболчи кўпчиликни ажаблантирди, чунки у "Манчестер Сити" сафида 11 ўйинда 14 та гол урган Эрлинг Холандни ўз учлигига киритмади. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.