08:30 / 05.09.2018
10 392

Пул билан қандай муомала қилиш керак? Уни ўрганиш учун ўқишга арзийдиган 8 китоб (фото)

Пул билан қандай муомала қилиш керак? Уни ўрганиш учун ўқишга арзийдиган 8 китоб (фото)
Сўнгги йилларда чиққан ушбу китоблар сизга бюджетни режалаштириш, ақл билан инвестиция киритиш, бемаъни харажатлар қилмаслик ва молиявий мақсадларга эришишда ёрдам беради.

1. «Пулнинг психологик қопқони», Гэри Бельски, Томас Гилович

Пулни ишлаб топиш – ишнинг ярми. Иккинчиси –пулни тўғри сарфлаш. Ақлсиз харажатларга олиб борадиган бир хил хатолар қиламиз. Бу китобдан ҳис-туйғу, хулқ-атвор ва жамият молиявий қарорлар қабул қилишга қандай таъсир қилиши ҳақида билиб оласиз. Хулқ-атвор иқтисодиётини билиш ўзингиз ва харажатларингизни назорат қилишда ёрдам беради.

2. «Молиявий кундалик. Пулни тартибга солиш», Алексей Герасимов

Назариядан тажрибага ўтамиз. Бу кундалик молиявий хулқ-атворингизни кузатишда ёрдам беради: омонатларни режалаштириш, кирим ва чиқим ҳисобини юритиб, уларни таҳлил қилиш. Кундалик уч ойга мўлжалланган. Бу вақт орасида шахсий молиянгизга тегишли бўлган барча маълумотларни ёзишга ўргангансиз.

Кейин ўша жадвалларни оддий дафтарга ёзиб, матнли файлда ҳисоб-китобни юрита оласиз. Моҳият – ҳар куни рақамларни ёзиш орқали ўз молиявий мақсадларингизни яхшироқ кўриб, уларга доимий равишда ҳаракат қилишда.

3. «Пул қаерга кетади? Оила бюджетини ақл билан бошқариш», Юлия Сахаровская

Бу китоб ҳар ой пул қаерга кетди деб ҳайрон бўладиганлар учун. Молия бўйича маслаҳатчи ва инвестор Юлия Сахаровская ўзининг жорий ҳолатини билиш, харажатларни оптималлаштириш, келажакда оила бюджети ва молиявий режани тузиш. Буларнинг бари – ҳаётий мисоллар ва хатоларни таҳлил қилиш. Пулни қаерда сақлаш, қаерга сармоя киритиш, нафақага молиявий таъминланган одам бўлиш ҳақида билиб оласиз.

4. «Ҳамён ва ҳаёт», Вики Робин

Ишлашми ёки яшаш, яшашми ишлаш – доимий масала. Жавоб кундек равшандек кўринади. Бироқ шунга қарамай, кўпчилик умрини барча хурсандчиликлар ҳақида унутиб, пул ортидан қувиб, ўтказади. Вики Робиннинг китоби моддий қадриятларга ўз муносабатини қайта кўриб, молиявий мустақилликка эришишда ёрдам беради.

5. «Шахсий бойлик: Кўпайтириш, ҳимоя қилиш, эгалик қилиш», Стюарт Лукас

Лотереяга катта пул ютиб олиб, уни сарфлаб юбориб, аввалги ҳаёт тарзига қайтган одамлар ҳақида эшитган бўлсангиз керак. Бу узоқ муддатли стратегия ва маблағни ақл билан бошқариш кўникмаси учун ёрқин мисол. Кўпчилигимизга бу муаммо таниш.

Китоб муаллифи Стюарт Лукас нафақат молиявий маслаҳатчи, унинг ўзи ҳам Carnation оилавий компаниясини бошқаради. У китобхонларга маблағни кўпайтириш, ўз бойлигини ҳимоя қилиш, йўқотишларсиз сармоя киритиш, маслаҳатчини танлаш ва режалаштиришда кўплаб хатоларни бартараф этиш ҳақида гапириб беради.

6. «Пулнинг сирли тили.Ақлли молиявий қарорларни қабул қилиш», Дэвид Крюгер

Пул қанча кўп бўлса, молиявий муаммолар шунча кўпаяди. Биз кўпроқ пул сарфлаймиз, жаҳлимиз чиқади ва пул туфайли хафа бўламиз, ақлсиз харидлар қиламиз. Дэвид Крюгер пулга нисбатан соғлом муносабатни шакллантириш ва уларни ақл билан бошқариш ҳақида гапириб беради. Бу ўз молиявий ҳолатини яхшилашни истайдиган, бироқ буни қандай амалга оширишни билмайдиганлар учун қизиқ қўлланма.

7. «Йўқотма! «Ота» Кийосаки нима ҳақида айтмаган?», Исаак Беккер

Китоб ўз бойлигини ошириш ҳақида. Бу профессионал молиявий маслаҳатчи томонидан йирик сармоя киритишни режалаштираётган китобхонларга берилган фойдали маслаҳатлар тўплами. Пулни сақлашнинг турли инструментларининг ижобий ва салбий томонлари ҳамда пулни сармоя қилиш ҳақида батафсил ёзилган: депозит, облигация, акция, суғурталаш ва фондлар.

8. «Пулларнинг ғолиблиги», Ниал Фергюсон

Бу китоб рўйхатдаги китоблардан фарқ қилади. Унда сиз амалий маслаҳатларни топмайсиз. Бу китоб пул нима экани, қадимдан бугунги кунгача қандай йўлни босиб ўтгани ҳақида. Дунёнинг молиявий тарихи иқтисодий жараёнлар ҳақидаги фикрлар ва қайси воқеалар иқтисодий инқирозларга олиб боришини кўрсатади. Сизни қизиқарли баён ва кўплаб фактлар кутади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Пул билан қандай муомала қилиш керак? Уни ўрганиш учун ўқишга арзийдиган 8 китоб (фото)