Тананинг барча аъзолари ва қисмлари қариш жараёнидан ўтади, шунингдек мия ҳам. Бироқ нейробиологларнинг айтишларича, мия қаришини секинлаштириш мумкин, яъни тўғри овқатланиш ва мия доим ҳаракатда бўлиш учун хобби (севимли машғулот) билан шуғулланиш керак.
Ёқимли ва фойдалини бирлаштириш учун, сиз қуйидаги келтирилган хоббилардан бир нечтасини қилишга ҳаракат қилинг:
Медитация. Медитация (чуқур ўйламоқ, фикр юритмоқ) стресс даражасини ва қон босимини пасайтиради ҳамда иммун тизимини мустаҳкамлаб, диққатни йиғади. Шу билан ўн дақиқа шуғулланиш сизга яхши кайфиятни қайтаради ва мияни янада яхшироқ ишлашига замин яратади.
Овқат тайёрлаш. Тадқиқотлар шуни кўрсатдики, уйда овқат тайёрлайдиган инсонлар, умуман олганда соғлом ҳаёт кечирмоқдалар. Бундан ташқари, улар соғлом маҳсулотларни танлаш имкониятига эгалар ва тайёрлаш жараёнидан завқ олишлари мумкин. Бу эса мияга ҳам яхшигина фойда беради.
Ўқиш. Ўқиш мияни фокус қилишга ёрдам беради. Сўзлар заҳирасини кўпайтиради, тассавурни кенгайтиради ва мия фаоллигини оширади. Қолаверса, ўқиш — стрессга қарши энг яхши усул (69% стрессни пасайтиради). Уйқудан олдин ўқиш яхши ва соғлом уйқуга кетишга ёрдам беради.
Шахмат ўйини. Шахмат ўйини мия учун энг яхши хоббилардан бири: ўйин вақтида миянинг икки қисми ривожланади, хотира ва стратегик ўйлаш яхшиланади.
Рақс: Рақс — бу нафақат яхши жисмоний машқ, у стрессни камайтиради ва серотонин (қувонч гармони) даражасини кўтаради. Рақс ақллироқ бўлиш усули экан, чунки ҳар хил ҳаракатларни ёдлаш ва қайтариш учун сиз миянинг барча қисмларини ишлатасиз.
Гуруҳ ўйинлари: Гуруҳда ўйнаганингизда, сиз кўп фойдага эга бўласиз - ҳаракатчанлик, янги дўстлар ва мулоқотга киришишингиз мумкин. Тадқиқотларга кўра, мулоқот бўлмаслиги, мияга ва соғлиққа таъсир қилар экан. Шунинг учун баскетбол, футбол, волейбол ва бошқа гуруҳли спорт ўйинларини ўтказиш жуда фойдалидир.
Тилларни ўрганиш. Кўп тилларни биладиганларнинг мияси оддий бир тилни биладиган инсон миясидан фарқ қилади. Хорижий тилни ўрганиш сизни янада ақллироқ қилади. Бундан ташқари, сиз чет элликлар билан мулоқот қилишингиз ва уларни маданиятини ўрганишингиз мумкин. Бу эса ёмон хотирага қарши энг яхши усулдир.
Айтиб ўтилгандан хоббилардан ташқари, мия ва бутун тана учун энг яхши дори бу кулгидир. Мия учун қайси хоббини танлашингиздан қатъий назар, кулги доим энг яхши қўшимча бўлади. Кулги стрессни енгиб, тинчлик олиб келади!
Манба: hordiq.uz «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади