Ўқиган китобларимнинг бирида мана шундай жумлалар бор эди. “Ҳар бир қийин, оғир машаққат ортида бир мукофот бордир” деб ёзилган эди. Ҳа, хақиқатдан ҳам ҳар бир инсон олдига мақсад қўйдими, унга бирдан етишиб қолмайди. Ўз мақсадлари йўлида тинмай харакат қилади, изланади. Қанчадан-қанча машаққатли йўлларни босиб ўтиб, қийинчиликларни енгиб, сўнг унга еришади. Мукофотини олади. Бизнинг ўзбек миллий рақс санъатимиз ҳам мана қанча машаққатли йўлларни босиб ўтди, қийинчиликларни бошидан ўтказди. Тарихда аёллар илк бор паранжисини ечиб, рақс туша бошлаган пайтларида одамлар уларни тошбўрон қилишган, хатто 13 ёшли Нурхон исмли қиз ўз акаси томонидан пичоқлаб ўлдирилгани хақида маълумотлар борки, уларни ўқиган инсон бизнинг миллий рақсларимиз шу даражага қандай қилиб етишганини фахмлаши қийин эмас. Ўтган асрда ижод қилган рақс санъатининг усталари Тамарахоним, Уста олим Комилов Юсуфжон қизиқ Шакаржонов Мукаррама Турғунбоеваларнинг тарихдаги мехнатлари самарасини мана биз кўриб турибмиз, биз гувоҳмиз. Улар хар бир махалла, туман қишлоқ овулма-овул юриб , ҳалқ орасидан кичик-кичик ўйинларни тўплаб, уларни тиклаб, бир тизимга қўйишди. Ўзбек рақс санъатини ишлаб чиқиб ,уни профессионал даражага кўтаришди. Ҳозирги кунда бу инсонларнинг изидан бориб, ўзбек миллий рақс санъатини севиб, уни ўрганиб, бутун дунёга тарғиб этаётган ёшлар, мана шу буюк инсонларнинг қолдириб кетган меросларини асраб авайлаб, ижро этиб келишмоқда .Лекин халқимиз орасида шундай бир санъатни тушунмайдиган, санъатга ёмон муносабатда бўладиган инсонлар хам бор. Айниқса рақс санъатини алохида эътироф этиш жоиздир. Масалан, ҳалқимизда баъзи бир инсонлар борки, улар рақсни ўйиндан, ўйинчини раққосадан фарқлай олмай, бу касб егаларига нисбатан нохақлик қилишмоқда. Ундайлар ҳатто рақс санъатини умуман касб даражасида кўришмайди. Масалан улар раққосаларни одам ўрнида кўрмай, уларга қўпол муносабатда бўлишаяпти. Мана шу инсонларнинг рақс санъатига бўлган тушунчасининг пастлиги, билимларининг камлиги, менимча уларни шу фикрга олиб келган. Лекин нега улар ўйлаб кўришмайдики, оддий ўйинчи билан профессионал раққосанинг ўртасида ер билан осмонча фарқи бор. Профессионал раққоса 5-синфдан рақс мактабига қабул қилинади, кейин коллеж, институтларда ўқиб, рақс санъати бўйича буюк устозлардан таҳсил олиб , ўзбек ансамбилларида, давлат катта тадбирларида иштирок этиб келишади, эрта-ю кеч тиним билмай ишлашади. Профессионал раққосалар инсоннинг гўзал бир ички кечинмаларини, дунёдаги жамики яхши ҳис туйғуларни, нафис хатти -харакатлар орқали тушунтириб беради инсонлар қалбига манашу санъати орқали кириб боради. Одамлар унга қараб бир олам завқ олади. Оддий ўйинчи эса бу ҳисларни асло бошидан кечирмай туриб, фақат ташқи харакатлари орқали одамларни ўзига махлиё қилмоқчи бўлади, машхурлик кетидан қувиб, ким нима таклиф қилса, қайерга деса бораверишади. Улар миллий рақс хореография кўчасидан ҳам ўтмаган хеч қандай рақс мактаби-ю институтларига ҳатто бориб ҳам кўрмаган, фақат ва фақат, ўз нафси, яъни пул топиш ва ўз-ўзини кўз-кўз қилиш мақсадида эътибор беринг, катта давраларда зиёлилар ўртасида ёки давлат тадбирларида эмас балки, тўйларда, клубларда, кўча кўйда пул топиб юриш учунгина ўйнашади. Сиз бундай ўйинчиларни раққоса дейишингиз жуда катта хатодир. Аксинча бизнинг миллий рақсимиз дурдоналарини ижро этаётган профессинал раққосалримизни ўйинчи деб аташингиз ҳам мутлақо нотўғри.
Бизнинг хореография олий мактабимизда тахсил олаётган бўлажак раққосалар манашундай инсонлар дастидан бундай муаммоларга кўпинча рўбаро келишмоқда.
- Санъатнинг нонини ейиш қийин дейишади. Бу гаплар хақиқат экан. Биз рақс сохасидагилар учун бироз қийин. Айниқса кўчада юрган одамлар бизнинг бўлажак раққосалар эканлигимизни билишса , ёмон фикрда бўлиб, –эй бу оддий ўйинчи эканку дейишади. Албатта шунақа пайтларда кўнглим бироз оғрийди . Лекин бизни турли тадбирлардаги чиқишларимизни кўрганлар хурсанд бўлиб, ўзларига хордиқ олишади. Улар бизнинг санъатимиздан бахраманд бўлишади, томоша вақтида зақланиб ўтирашади-ю, кўча кўйда кўрганда негадр писанд қилишмайди, дейди 2-курс хареография жамоалари рахбари бўлими талабаси Зарина Турсунқулова.
Республикамиз бўйича ягона хисобланган Тошкент давлат миллий рақс ва хоерография олий мактаби ҳам тарихда оддий мактаб студия бўлганлиги ва хозирги кунга қадар кўплаб йўлларни босиб ўтиб, катта бир олий даргохга айлангани жуда хам қувонарли холатдир. Профессинал раққоса ва раққосларни етиштириб чиқараётган олий мактабни ҳақиқий ижод маскани десак хечам адашмаймиз. У ерга фақат юрагида ўти бор , яратган томонидан бериладиган илохий қобилияти бўлган, ёшлар қабул қилинади. Ўйинчи деган сўз бу даргох учун мутлоқо бегона.
Мана шу масканда таълим олаётган хар бир талаба бу ерга ўз ҳохиши ва ўз истаклари, қобилияти ва истеъдоди орқалигина киради. Чунки хеч бир ота она фарзандини санъат сохасида ўқишига мажбур қилмайди. Бу унинг фақат ўз мехнати ва истеъдодига боғлиқ.
- Биз хозирда оддий талаба бўлишимизга қарамай ўқишдан ташқари катта канцертларда, давлат тадбирларида тер тўкиб кунига 8 соатлаб машғулотлар қиламиз. Бизни соҳамиз қанчалик маъсулиятли эканини устозларимиз ва ўзимиздан бошқа хеч ким билмаса керак, дея гап бошлади 2-курс хореография жамоалари рахбари талабаси Абитдинова Хушноза.
- Биласизми санъаткордан хечам ёмонлик чиқмайди. Шунингдек рақс санъати фидоийлари борки, мен уларга хавас қиламан.Улардек бўлишни истайман. Устозларимиз Мамура Эргашева, Ўғилой Мухаммедова, Роза Искандарова кабилар ўз касбининг фидоий устозлари. Улар мана неча йилдирки, касбларига содиқ. Миллий рақсларимиз бир-биридан чиройли ,гўзал харакатлардан таркиб топганки, биз ўз рақсларимизни қайерда ижро этмайлик , барча санъатимизга мафтун бўлади, дея гапини тўлдирди.
Менимча рақс санъати худди спорт каби киши саломатлиги учун ҳам жуда фойдалидир. Бизнинг олий мактабда дарс бериб келаётган устозларимизнинг аксариятининг ёши улуғ, кекса бўлишига қарамай ҳали ханузгача бардам бақувват ва соғломдир. Улар бизларга ўргатаётган ҳар- бир харакатларни ўзлари кўрсатиб, ижро этиб беришадики, бошқа соҳа вакиллари бу жараённи кўришса , хайрон бўлиб қолиши табиий. –Нахотки шу ёшда бундай ҳаракатларни бемалол қила олса деб, қолади киши.
Рақс санъати – ҳалқимизнинг энг севимли санъат турларидан бири эканлиги хеч биримизга сир эмас . Аммо шундай бир санъатдан тушунчаси бўлмаган инсонлар бор эканки, рақсимиз ривожланишда тўсиқларга учрайверади. Ҳозир биринчи ўринда биз бу муаммоларга бархам бериш учун нима қилишимиз керак, деган савол кўндаланг туради. Ахир хар битта одамга раққоса бундай бўлади, ўйинчи эса бундай, раққосаларни хурмат қилинг, деб чиқа олмаймиз албатта! Бунинг учун инсонларнинг ёшлигидан санъатни севувчи , хурмат қилувчи қилиб тарбиялаш зарур .Бу ҳам оддий умумий гап бўлиб қолмаслиги керак. Мақоламни кимдир ўқийди кимдир эса йўқ . Ўйлаб қолдим нима қилсак, бу каби муаммолар ўз ечимини топади? Менинг фикрим ва таклифим шуки, ўзбек рақс санъатини худди мусиқа фани сингари мактабларда фан сифатида дарсларга киритиш лозим 5-синфдан барча мактабларда бизнинг ўзбек миллий рақсимиз тарихи ,унинг намоёндалари ҳақида ўргатилиб борса, инсонларда болаликдан бу касбга нисбатан тушунча пайдо бўлади. Энг асосийси улар санъатни севувчи , бўлиб етишади. Бундай инсонлар эса келажакда санъатимизнинг ривожланишига ўз ҳиссаларини қўшишга ҳаракат қилишади. Чунки улар худди биз каби рақс санъати рухида тарбияланади. Шуни ҳам айтиб ўтишимиз жоизки, мана ҳозирги кунда барча соҳада ривожланишлар кузатилаяпди, юртимиз равнақи кундан-кунга, йилдан йилга, ошиб бораяпди. Бунда албатта раққосаларнинг ҳам ўрни бор. Ҳар бир байрам, ҳар бир тадбир ёки фестиваллар танловлар борки раққосаларсиз ўтмайди. Биз ўзбек халқи буни тушуниб етишимиз, раққосаларнинг топаётган нони халол эканлигини чуқур англаши даркор.
Юқорида айтиб ўтганимдек, ҳар бир қийин оғир машаққат ортида буюк бир мукофот бордир. Раққосалар мана шундай қийин вазиятларда хам ўз касбидан воз кечмай одамларнинг гап сўзларига этибор бермай гўзал рақсларни ижро этиб, харакат қилишда, ўрганишда давом этаётган экан, уларни олдинда катта ютуқлар мукофотлар кутиб турган бўлса ажаб эмас!
Тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий мактаби
2-курс “Санъатшунослик” бўлими талабаси
Мафтуна Мирзахўжаева
“Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
2-курс “Санъатшунослик” бўлими талабаси
Мафтуна Мирзахўжаева
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрон Исроил билан кенг кўламли урушга тайёрлигини маълум қилди
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
100 млн сўмгача бўлган кредитлар соддалаштирилган тартибда ажратилади
Германия разведкаси раҳбари: “Россия яқин йилларда НАТОга ҳужум қилиши мумкин”