date
views 3 697

Истаса, ҳар йўл билан...

Истаса, ҳар йўл билан...
Мавлавий Ҳиндистоний ҳикоя қилади: “Хаттотлик билан шуғулланиб турардим. Устозимга “Саҳиҳи Бухорий”ни кўчираётсам, хонадондагилар бугун ейиш учун ҳеч нарса қолмаганини айтишди. Менинг қўлимда ҳам ҳеч нима йўқ. Аллоҳ бир йўлга бошлайди, деб ишимда давом этдим.

Бир маҳал ковакдан кичкина сичқон чиқиб, китобимнинг устида у ёқдан-бу ёққа ўтаверди. Кўнглимни ҳадеб паришон қилавергач, сичқончанинг устига коса тўнкариб қўйдим.

Бир пайт боласини қидириб она сичқон чиқди. Коса атрофини искай бошлади. Коса остидан сичқончанинг овози эшитилди, гўё она-бола тиллашишди. Она сичқон ковакка кириб кетди. Кейин бир мисқоллик олтинни тишлаб чиқди-да, косанинг олдига қўйди. Бир муддат турди-да, яна ковакка кириб кетди. Кейин иккинчи олтинни олиб чиқди. Мен қараб турибман, сичқон ташиган олтинлар ўн тўрттага етди.

Сўнг “энди олтин тамом бўлди, мана ҳамёни”, дегандай чарм картмонни судраб чиқди. Бисотида ҳеч нима қолмаганини билдим. Косани кўтардим, она-бола сичқонлар инига кириб кетди. Аллоҳ ризқимни улар орқали етказган эди...”

Манба: Irfon.uz
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Фойдали » Истаса, ҳар йўл билан...