Фарғонада "Уммон" нинг концертида кутилмаган ҳолат юз берди

Фарғонада "Уммон" нинг концертида кутилмаган ҳолат юз берди

Фарғонада “Уммон” гуруҳининг концерти мухлисларнинг катта қизиқиши сабаб яна бир кунга узайтирилди. Дастлаб Экошаҳар амфитеатрида бир кун ўтказилиши режалаштирилган тадбир томошабинлар оқими ортидан давом эттириладиган бўлди.

Концерт давомида “Уммон” жамоаси ўзининг машҳур тароналарини ижро этди. Майдонга йиғилган минглаб мухлислар қўшиқларга жўр бўлиб, кечага ўзгача кайфият бағишлади.

Фарғонада "Уммон" нинг концертида кутилмаган ҳолат юз берди

Гуруҳнинг йиллар давомида севиб тингланган қўшиқлари бугун ҳам мухлислар қалбидан жой олиб келмоқда. Айниқса, ёшлик хотираларини эслатувчи тароналар концертга келганларга катта таассурот қолдирди.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nigina Zarqarayeva
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар