Боруссия Дортмунд Серу Гирасси трансфери бўйича Фенербаҳчега рад жавобини берди

Боруссия Дортмунд клуби бош директори Ларс Риккен ҳужумчи Серу Гирасси атрофидаги миш-мишларга чек қўйиб, футболчининг Туркияга кетиши ҳақидаги хабарларни инкор этди. Бундеслига гиганти янги мавсум олдидан ўзининг асосий тўпурарини жамоада олиб қолиш ниятида эканини қатъий билдирди. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.
Туркиянинг Фенербаҳче клуби Серу Гирасси трансфери бўйича фаол қизиқиш билдираётган бўлса-да, Signal Идуна Парк раҳбарияти бу борада ҳеч қандай музокарага киришмаган. Риккен ВAZ нашрига берган интервюсида: "Серу бўйича бизга ҳеч қандай таклиф келиб тушмаган. Уни қўйиб юбориш ниятимиз ҳам йўқ. У ўтган мавсумларда ўз қийматини тўла исботлади", — дея таъкидлади.
Клуб расман футболчи сотилмаслигини айтса-да, норасмий манбаларга кўра, Боруссия Дортмунд фақатгина 40 миллион евродан юқори бўлган таклифларни кўриб чиқиши мумкин. Муҳими шундаки, 30 ёшли ҳужумчининг шартномасидаги товон пули ҳақидаги банд Фенербаҳче учун амал қилмайди, бу эса немис клубига трансфер шартларини ўзи белгилаш имконини беради.
Серу Гирасси атрофидаги шов-шувлар асосан Фенербаҳчедаги ички президентлик сайловлари сабабли авж олди. Номзод Азиз Йилдирим агар ғалаба қозонса, ҳужумчи билан шартнома имзолашини вада қилган эди. Бироқ Дортмунд томони ҳар қандай оғзаки келишувлар ҳақидаги хабарларни асоссиз деб ҳисобламоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!