date

Флорида штати OpenAI ва Sam Altman устидан судга шикоят киритди

Florida shtati OpenAI va Sam Altman ustidan sudga shikoyat kiritdi

Флорида штати Бош прокуратураси OpenAI компанияси ва унинг раҳбари Sam Altman устидан судга даъво киритди. Бу ChatGPT чатботининг зўравонлик ҳолатларига алоқадорлиги юзасидан штат даражасидаги илк расмий суд жараёнидир. Даъвода компания "сунъий интеллект пойгаси"да ғолиб бўлиш ва катта бойлик орттириш мақсадида хавфсизлик чораларига эътиборсизлик қилганликда айбланмоқда. Бу ҳақда Techcrunch.com хабар беради.

Флорида Бош прокурори Джеймс Утмеиернинг таъкидлашича, OpenAI ва Sam Altman ички ва ташқи хавфсизлик огоҳлантиришларини эътиборсиз қолдириб, болалар ҳаётини хавф остига қўйган. 83 саҳифалик даъво аризасида ChatGPT туфайли оммавий отишмалар содир этилгани, заиф қатлам вакиллари ўз жонига қасд қилишга ундалгани ва вояга етмаганларда ушбу воситага нисбатан боғлиқлик юзага келгани келтирилган.

Апрел ойида бошланган жиноий тергов доирасида ChatGPT ўтган йили Флорида штат университети (ФСУ) ҳудудида содир бўлган оммавий отишмада қандай рол ўйнагани ўрганилмоқда. Маълумотларга кўра, ҳужумчи воқеадан аввал чатбот билан маслаҳатлашган. OpenAI вакиллари эса ушбу фожиа учун жавобгарликни рад этиб, ChatGPT жиноятга сабабчи эмаслигини таъкидлаб келмоқда.

Бу OpenAI учун ягона ҳуқуқий муаммо эмас. Аввалроқ компания ўз жонига қасд қилиш усуллари ҳақида маълумот бергани учун Калифорниялик ўсмирнинг ота-онаси томонидан судга берилган эди. Шунингдек, яқинда Elon Musk томонидан очилган суд иши ҳам якунига етган бўлиб, унда тадбиркор компанияни инсониятга ёрдам бериш миссиясидан воз кечиб, тижорат ташкилотига айланганликда айблаган эди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Техно » Флорида штати OpenAI ва Sam Altman устидан судга шикоят киритди