16:20 / 04.11.2018
5 520

Апельсин, мандарин ҳамда лимоннинг кўз ва хотирага таъсири қандай?

Апельсин, мандарин ҳамда лимоннинг кўз ва хотирага таъсири қандай?
Австралиялик олимлар кунига жуда бўлмаганда бир порция апельсин истеъмол қиладиганларда кексаликда кўриш лаёқати йўқолиш хавфи пасайишини аниқлашди.

Маълум бўлишича, ушбу одатни кунига канда қилмайдиганларда қариганда сариқ доғ дегенерацияси ривожланиш хатари 60 фоиз камаяр экан. Бу ҳақда The Westmead Institute сайтида хабар берилди.

Тадқиқотчилар 15 йил давомида ёши 50 дан ўтган 2000 нафар австралияликни кузатиб боришди. Бундан кўзланган мақсад флавоноид(табиий биофаол бирикма)ларнинг кўз саломатлигига таъсирини ўрганиш эди.

Маълумот учун, сариқ доғ дегенерацияси катта ёшли инсонларда кўриш лаёқатининг йўқолишига олиб келувчи асосий сабаблардан бири ҳисобланади. Хусусан, ёши 50дан ўтган ҳар еттинчи австралиялик ана шундай муаммога дуч келади. Айнан ёш бу борадаги хатарни кучайтирувчи омил саналади. Кўпинча 50 ёшдан кейин одамларнинг кўзида сариқ доғ билан боғлиқ нуқсонлар пайдо бўлади. Ҳозирги кунда ушбу касалликка қарши дори яратилмаган.

Етакчи илмий ходим, доцент Бамини Гопинатнинг айтишича, айнан апельсинлар таркибида учрайдиган флавоноидлар кўз касалликларининг олдини олишга ёрдам беради. Олимлар чой, олма, қизил вино ва апельсинлар таркибидаги ана шу бирикмаларни ўрганди. Бироқ апельсиндан ташқари бошқа маҳсулотларда мавжуд флавоноидлар кўзга самарали таъсир этмаслиги аниқланди.

Флавоноидлар билан боғлиқ яна бир қизиқарли маълумот.

Гап шундаки, Япониянинг Тохоку университети олимлари мамлакатда 13 мингдан ортиқ 65 ёшли аҳоли вакилларига тегишли маълумотларни ўрганиб чиқишди. Бу инсонлар ўртасида 5-7 йил давомида уларнинг овқатланиш рациони ва ҳаёт тарзи хусусида мунтазам сўров ўтказиб келинган. Олинган маълумотлар таҳлили шуни кўрсатдики, ҳар куни камида бир дона цитрус меваси истеъмол қилган кекса одамларда ақл ва хотира сусайиш хавфи шундай неъматларни ҳафтасига 1-2 марта тановул қилганларга нисбатан 23 фоиз кам бўлар экан.

Тадқиқотларда аён бўлдики, апельсин ва лимон шинавандалари ичида аёллар кўпроқни ташкил қилган. Улар цитрус мевалар кам ейдиганларга қараганда яхши билим олгани ҳамда соғлом турмуш тарзини олиб бориши ҳам аниқланди.

Изланишлар давомида тахмин қилинганидек, апельсин, мандарин ва лимон таркибидаги флавоноидлардан бири нобилетин айнан мия ҳужайраларини ҳимоя қилиш воситасига айланган бўлиши мумкин.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Апельсин, мандарин ҳамда лимоннинг кўз ва хотирага таъсири қандай?