Дунёнинг 2-рақамли энг бадавлат одами, Microsoft асосчиси Билл Гейтс унинг дунё ҳақидаги тасаввурларини ўзгартирган 4 китоб ҳақида сўзлаб берди. У ўз блогида юзлаб қизиқарли китоблар ҳақида кўплаб марта сўзлаб берган, бироқ айнан шу 4 китоб уни фикрларини ўзгартиришга мажбур қилган.
Бу китоблар: “Энергия ва цивилизация: тарих”, "Бугунги кундаги таълим”, “Фактологиклик: олам ҳақида хато фикр қилишимизнинг 10 та сабаби ва барчаси ўйлаганимиздан яхшироқ эканлиги ҳақида”, “Sapiens: Инсониятнинг қисқа тарихи”.
Гейтс ушбу китоблар орасида 1-ўринга профессор Вацлав Смилнинг “Энергия ва цивилизация: тарих” китобини қўйган. Бу китобда иқтисодиётнинг энергия истеъмоли билан боғлиқлиқда ўсиши кўриб чиқилган. Гейтснинг таъкидлашича, у Смилнинг 2017 йилгача чоп этилган барча 36 та асарини ўқиб чиққан.
2-ўринга Гарвард университети профессори Стивен Пинкернинг "Бугунги кундаги таълим” асари қўйилган. Бу китобда инсоният тараққиёти ҳақида сўзланган ва соғлиқ, фаровонлик, хавфсизлик, билим ва бахт кўрсаткичларига эътибор қаратилган. Гейтснинг таъкидлашича, бу китоб нафақат унинг энг севимли асари, балки профессор ёзган асарлардан энг яхшисидир.
Microsoft асосчиси 3-ўринга статистика ва соғлиқни сақлаш бўйича швециялик мутахассис Ханс Рослингнинг “Фактологиклик: олам ҳақида хато фикр қилишимизнинг 10 та сабаби ва барчаси ўйлаганимиздан яхшироқ эканлиги ҳақида” китобини қўйган. Бу китобда дунёқараш стереотиплари ва бунинг сабаблари ҳақида сўзланган. Миллиардер бу китобни ўз ҳаётининг янги босқичига қадам қўядиган битирувчиларга танишиб чиқишни айниқса тавсия қилади.
Гейтс алоҳида таъкидлаб ўтган 4-китоб исроиллик тарихчи Ювал Ной Харарининг “Sapiens: Инсониятнинг қисқа тарихи” асари бўлиб, миллиардер уни ўқиб чиқиб, инсон, бахт ва бизни ўзига хос қилувчи жиҳатлар ҳақида фикр юрита бошлаган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрон Исроил билан кенг кўламли урушга тайёрлигини маълум қилди
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
100 млн сўмгача бўлган кредитлар соддалаштирилган тартибда ажратилади
Германия разведкаси раҳбари: “Россия яқин йилларда НАТОга ҳужум қилиши мумкин”
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”