
Scientific Reports журнали кўп инсонларнинг тахир қора қаҳвага бўлган иштиёқини тушунтириб берувчи тадқиқот натижаларини эълон қилди.
Олимлар фикрига кўра, бу генларга боғлиқ. Баъзи мутациялар инсонни тахир таъмини янада яхшироқ сезишга мажбурлайди.
Аста-секинлик билан инсон бу таъмга ўрганади ва уни зарарли эмас, аксинча фойдали деб ҳисоблай бошлайди.
Аввалроқ биологлар қаҳва аритмия хасталигига чалинган инсонлар юрак ишига салбий таъсир қилишини маълум қилишганди, аммо кейинги кузатишлар ушбу тахминни тасдиқламади.
Ичимликнинг фойдали хусусиятлари олимлар ўртасида ҳозиргача баҳс ва мунозара мавзуси бўлиб қолмоқда. Бир қанча тадқиқотлар натижаларига кўра, кунига уч ёки ундан зиёд чашка қаҳвани ичиш инфаркт ривожланиш хавфини пасайтириши мумкин. Бошқа илмий гуруҳлар бу боғлиқликни тасдиқлашга тайёр эмаслар. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.