date

Эзе трансфер нархи босим келтирадими?


Лондоннинг "Арсенал" клуби ярим ҳимоячиси Эберечи Эзе "Кристал Пэлас"дан "тўпчилар" сафига ўтган трансфер суммаси туфайли босим ҳис қиладими, деган саволга жавоб берди. "Босим?

Йўқ. Мен буни имконият деб биламан.

Майдонга тушиб, ўз ўйинимни кўрсатиш, ўзим билган даражадаги футболчи бўлиш имконияти", – деди Эзе "Evening Standard" нашрига берган интервьюсида. Эслатиб ўтамиз, "Арсенал" Эзе учун "Пэлас"га ўтган ёзги трансфер ойнасидан қариyb 70 миллион евро тўлаган эди.

У "Пэлас" сафида беш йил давомида тўп сурди, ўтган мавсумда Англия Кубоги, жорий мавсумда эса Англия Суперкубоги соҳибига айланган.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Эзе трансфер нархи босим келтирадими?