date

Инфантино: 2026 йилги жаҳон чемпионати тарихдаги энг зўр мусобақа бўлади

Инфантино: 2026 йилги жаҳон чемпионати тарихдаги энг зўр мусобақа бўлади

ФИФА президенти Жанни Инфантино 2026 йилда АҚШ, Канада ва Мексикада ўтадиган жаҳон чемпионати футбол тарихида мутлақо янги давр очишини қайд этди. Унинг таъкидлашича, бу мусобақа нафақат кўлам, балки томошабоплик жиҳатидан ҳам мисли кўрилмаган даражага етади.

Инфантино плей-офф жуфтликлари қуръаси давомида сўзга чиқиб, турнир атрофида кутилган ажойиб муҳит ҳақида гапирди. Унинг фикрича, 2026 йилги мундиал бир ой давомида дунёни футбол гирдобига тортадиган улкан саҳнага айланади.

«Бу—ҳар томони билан тарихдаги энг кучли жаҳон чемпионати бўлади. Бир ой ичида 104 та Супербоулга тенг шиддатли ва ҳиссиётли беллашувлар кутиляпти», — деди ФИФА раҳбари.

Инфантино айни пайтда томошабинлар рекорди ҳам янгиланишини таъкидлади. Унга кўра, стадионларда жами 7 миллиондан ортиқ мухлис ўйинларга ташриф буюриши мумкин. Бу — футбол тарихида ҳали ҳеч қачон қайд этилмаган кўрсаткич.

Шунингдек, онлайн тарздаги аудитория мутлақо улкан бўлиши кутиляпти: «Интернет орқали жонли трансляцияларни 6 миллиардга яқин инсон кузатади», — деди Инфантино.

Футбол жамоатчилиги эса Инфантино ваъда қилаётган бу ғоят катта кўламли чемпионатни катта қизиқиш билан кутмоқда. 2026 йилдаги мундиал нафақат майдон устидаги кураш, балки томоша, технология, аудитория ва маркетинг бўйича ҳам янги стандарт белгилаши кутилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Инфантино: 2026 йилги жаҳон чемпионати тарихдаги энг зўр мусобақа бўлади