
Массимилиано Аллегри – Адриен Рабьо учун нафақат мураббий, балки унинг футбол потенциалини очиб беришга ёрдам берган инсон. Турин "Ювентус"идаги муваффақиятли ҳамкорликдан сўнг, улар яна бирлашди.
Айнан Аллегри бир неча йил олдин француз ярим ҳимоячисига ишонч билдиради ва унинг маҳоратини юқори даражада очиб беради. Ҳозир эса Рабьо мураббий билан қайта ишлашдан мамнун ва унинг ўйин ғояларига содиқлигини таъкидламоқда.
"Аллегри ажойиб инсон, у доимо ижобий кайфиятда бўлади ва ҳар бир футболчи билан тил топиша олади. Унинг муваффақиятга бўлган интилиши менга жуда ёқади.
У ҳар доим бизни руҳлантирувчи сўзлар топади, ҳатто ўйинимиз яхши чиқмаган бўлса ҳам. Менимча, у мени 'меҳнаткаш от' деб билади – мен майдонда барча кучимни бераман, ҳужумда ҳам, ҳимояда ҳам ишлайман", – деди Рабьо pianetamilan.it сайтига берган интервьюсида.
"Милан" ҳозирги кунда А Серияда учинчи ўринда бормоқда. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.