date

Гаттузо Шимолий Ирландия ҳақида фикр билдирди


Италия миллий терма жамоаси бош мураббийи Женнаро Гаттузо ЖЧ-2026 саралаш плей-офф учрашувларида "Скуадра Адзурра"нинг рақиби бўлмиш Шимолий Ирландия терма жамоаси ҳақида фикр билдирди. "Бу жисмонан кучли жамоа, улар охиригача курашади.

Аммо биз ўз ўйинимизни намойиш қилишимиз керак, бу ҳақда мен уч ойдан бери гапиряпман", – деди Гаттузо Sky Sportsга берган интервьюсида. Эслатиб ўтамиз, ЖЧ-2026га чиқиш ҳуқуқи учун плей-офф баҳслари март ойида ўтказилади.

Агар Италия терма жамоаси Шимолий Ирландияни мағлуб этса, улар Уэлс ёки Босния ва Герцеговина терма жамоасига қарши ўйнайди.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Гаттузо Шимолий Ирландия ҳақида фикр билдирди