Ҳаётий воқеа
Бир киши дину диёнатли ва гўзал хулқли аёлга уйланибди. Икки ёш бир-бирига шунчалик меҳр-муҳаббат билан муомалада бўларди-ки, ҳатто куёвнинг яқинлари ҳам бундан бироз кўнгиллари ғаш бўларди. Тақдир тақозоси билан орадан уч йил ўтса ҳам улар фарзандлик бўла олишмади. Келин турмуш ўртоғидан тиббий текширувдан ўтишни сўради. Эр ҳам бу таклифни қабул қилиб, аёли билан бирга шифокор ҳузурига борди ва керакли текширувлардан ўтишди. Тиббий текширув хулосасига кўра аёли фарзанд кўра олмаслиги маълум бўлди.
Бундан хабар топган куёвнинг яқинлари унга оиласи билан ажрашиб, бошқа бир аёл ила ҳаёт кечириши зарурлигини айтишди. Ҳатто куёвнинг онаси ўғлидан келини билан ажрашиб, иккинчи маротаба уйланиши кераклигини айтди. Икки ўт орасида қолган йигит онаси ва яқинларига қатъийят ила: “Менинг аёлимни туғмайдиган пуштсиз деб ўйлаяпсизларми?. Аслида, ҳақиқий бепуштлик фарзанд кўришда эмас, балки эр-хотин ўртасида мустаҳкам туйғу ва покиза муҳаббатнинг йўқлигидадир. Мен ундан розиман. У ҳам мендан рози. Бу мавзу борасида иккинчи маротаба сўз очманглар” деди.
Орада фарзанд бўлмаслиги бу икки ёшнинг бир-бирига нисбатан кўнгли совишига эмас, аксинча ўртада меҳр-муҳаббати янада зиёда бўлишига сабабчи бўлди. Шу зайлда орадан тўққиз йил ўтди. Кунларнинг бирида аёл ўзида баъзи бир ўзгаришларни сезди. Шифокорга мурожаат қилишганда, унда оғир ҳасталик борлиги, узоғи билан яна беш йил умри қолганини айтишди. Аёлнинг ҳолати борган сари оғирлашиб борарди. Шифокорлар аёлнинг турмуш ўртоғига: “Аёлингиз шифохонада бўлгани яхши. Доимо шифокорлар назоратида бўлади дейишди”. Бироқ эр бу таклифга рози бўлмасдан, тиббий муолажа учун керак бўладиган барча нарсани уйда муҳайё қилишини айтди. Уйида аёлининг тиббий даволаниши учун зарур бўлган барча нарсаларни тайёрлади ва битта ҳамширани унга қараши учун ёллади.
Ишхонасининг раҳбари мазкур воқеадан хабар топиб, унга ҳар куни ишга икки соат келиб қолган вақтда эса, оиласига қараши учун рухсат берди. Эр ишдан қайтгандан сўнг аёлига таом пишириб, унга ўз қўли билан таом едирар, сўнгра уни бағрига босиб, кўнлини кўтарадиган нарсалар айтиб берар эди.
Аёли вафотидан олдин бирор кишига билдирмасдан ҳамширага кичкина қути бериб, уни фақатгина оламдан ўтгандан кейингина эрига беришлигини тайинлади. Бу орада унинг аҳволи оғирлашиб, ҳаётдан кўз юмди. Эртаси куни ҳамшира келиб, ўзига топширилган омонатни вафот қилган аёлнинг эрига берди.
Эр қутини очганда унинг ичида тўйдан кейин аёлига ҳадя қилган атрнинг бўш идиши, тўй куни бирга тушган расми ва сизни Аллоҳ учун яхши кўраман деб ёзилган кумуш узук турарди. Унинг остида хат бўлиб унда қуйидагилар ёзилган эди: “Суюкли меҳрибон жуфти ҳалолим! Мендан айрилиб қолганизга маҳзун бўлманг. Аллоҳга қасамки, агар менга иккинчи маротаба умр берилганида ҳам ҳеч иккиланмасдан албатта сиз билан яшашни танлардим. Сиз хоҳлайсиз, мен ҳам хоҳлайман. Бироқ, Аллоҳ таоло нимани хоҳласа шуни қилади. Суюкли меҳрибоним! Сизга мени охирги айтадиган сўзим, вафотимдан кейин бирор солиҳа аёлга уйланинг. Сиз вазифангизни аъло даражада бажардингиз. Умид қиламанки, биринчи қиз фарзанд кўрсангиз мени исмимни қўйасиз. Шуни билинг-ки, қабрда бўлсам ҳам сизни янги оилангиздан рашк қиламан!..”
Доктор Ҳасан Бошанинг
«Эр-хотин иккисига айтиладиган насиҳатлар» китобидан
Абдушукур МУРОДОВ таржимаси
«Эр-хотин иккисига айтиладиган насиҳатлар» китобидан
Абдушукур МУРОДОВ таржимаси
Манба: Azon.uz “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрон Исроил билан кенг кўламли урушга тайёрлигини маълум қилди
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
100 млн сўмгача бўлган кредитлар соддалаштирилган тартибда ажратилади
Германия разведкаси раҳбари: “Россия яқин йилларда НАТОга ҳужум қилиши мумкин”
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”