
Мия фаолиятини ривожлантириш, хотирани мустаҳкамлаш ва диққатни ошириш фақат китоб ўқиш ёки машқ қилиш билан чекланмайди. Кундалик ҳаётдаги оддий ва завқли ҳоббилар ҳам ақлий фаолиятни жонлантириб, ёш билан боғлиқ ўзгаришларни секинлаштиради. Қуйида шундай 8 та фойдали машғулот ҳақида сўз боради.
1.Пазл йиғиш

Бир қарашда болалар ўйинидек туюлган пазл йиғиш аслида мия учун жуда самарали машқдир. Бу фаолият визуал фикрлаш, мантиқий таҳлил ва хотирани ривожлантиради. Катта ёшдаги одамлар учун ҳам пазл йиғиш стрессни камайтиради ва диққатни жамлашни ўргатади.
2.Судоку

Рақамли бошқотирма сифатида танилган судоку диққат ва мантиқий фикрлаш қобилиятини оширади. Умумий майдонни шундай тўлдириш талаб қилинадики, рақамлар такрорланмасин. Бугун судокуни онлайн тарзда ёки журнал орқали осон ечим қилиш мумкин.
3.Фитнес ва ҳаракат

Жисмоний фаоллик мияга кислород етказилишини яхшилайди. Мунтазам югуриш, сайр қилиш ёки рақс тушиш каби фаолиятлар миядаги нейрон боғланишларни мустаҳкамлайди. Олимлар ҳафтасига камида 150 дақиқа ўртача ҳаракат ёки 75 дақиқа актив машқ тавсия қилади.
4.Мутолаа — мия учун озуқа

Китоб ўқиш миянинг “спорт зали” деса бўлади. Илмий асарлардан тортиб бадиий адабиётгача бўлган ҳар қандай ўқиш хотирани сақлайди, луғат захирасини бойитади ва фикрлаш тезлигини оширади.
5.Чет тил ўрганиш

Янги тил — янги фикрлаш. Инглиз ёки бошқа тилларни ўрганиш орқали одам нафақат луғат, балки мия қобилиятини ҳам ривожлантиради. Тил ўрганиш диққатни оширади ва ижодий фикрлашни фаоллаштиради.
6.Мусиқа асбобини чалиш

Гитара, фортепиано ёки най — қайси бўлишидан қатъи назар, мусиқа асбобини чалиш миянинг бир неча соҳаларини бир вақтда фаоллаштиради. Бу диққатни жамлаш, ёдлаш ва ҳаракатларни мувофиқлаштириш қобилиятини кучайтиради.
7.Медитация — онгни тозаловчи амалиёт

Медитация нафақат руҳий ором, балки мия учун ҳам фойдали. У стрессни камайтиради, диққатни оширади ва ички мутаносибликни тиклайди. Кунлик 10-15 дақиқа медитация ақлни тоза сақлайди.
8.Видеоўйинлар

Тадқиқотлар кўрсатишича, мос ўйинлар визуал диққат, реакция тезлиги ва хотирани яхшилайди. Айниқса стратегия ва мантиқка асосланган ўйинлар мияни фаол ишлатади.
Шундай қилиб, ақлий фаолиятни ривожлантириш учун қиммат курслар ёки мураккаб усуллар керак эмас — фақат қизиқиш, доимийлик ва озгина вақт бўлса бас.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!