Қатиқ соғлиқ учун нега фойдали ва қачон зарарли бўлиши мумкин

1 дақиқа ўқиш353
Қатиқ соғлиқ учун нега фойдали ва қачон зарарли бўлиши мумкин

Шифокорлар ҳар куни 1–2 стакан қатиқ ичишни тавсия этмоқда. Россиялик гастроэнтеролог Евгений Белоусовнинг таъкидлашича, қатиқ инсон организми учун нафақат мазали ичимлик, балки соғлом ичак микрофлорасини сақлаб туришда муҳим манба ҳисобланади.

Мутахассиснинг айтишича, қатиқнинг энг катта аҳамияти унинг таркибидаги пробиотик бактериялар билан боғлиқ. Улар ичакдаги фойдали микрофлорани мувозанатда ушлаб, ҳазм жараёнини енгиллаштиради, организмнинг озуқа моддаларини яхши ўзлаштиришига ва иммунитетни кучайтиришга ёрдам беради.

Шунингдек, қатиқ ирритабий ичак синдроми, ич қотиши ёки диарея каби муаммоларга дуч келувчи инсонлар учун ҳам фойдали. Лактозани ҳазм қилишда қийналадиганлар учун эса у енгил вариант бўлиб, сутга нисбатан анча яхши сингади.

“Қатиқ таркибида кальций, магний, фосфор, В гуруҳи витаминлари — айниқса В12 ва рибофлавин, ҳамда К2 витамини бор. Уларнинг барчаси асаб тизими фаолияти, суяк мустаҳкамлиги ва терининг ҳолати учун жуда муҳим”, — деди Белоусов.

Шифокорнинг сўзларига кўра, қатиқ антиоксидант хусусиятга ҳам эга бўлиб, суякларни мустаҳкамлайди, остеопорознинг олдини олади ва вазнни назорат остида ушлашга ёрдам беради.

Бироқ айрим инсонлар учун қатиқ эҳтиёткорлик билан истеъмол қилиниши лозим. Масалан:

– лактоза интолеранси ёки сут маҳсулотларига аллергияси борлар учун у нохуш таъсир кўрсатиши мумкин;

– кекса ёшдагилар ёки иммунитети заиф кишилар уни мунтазам ичишдан олдин шифокор билан маслаҳатлашиши керак.

Белоусов кунига 1–2 стакан қатиқ ичишни тавсия этади. Ундан максимал фойда олиш учун қатиқни ҳафта давомида бир неча марта рационга қўшиш ва мувозанатли таомланиш билан бирга қўллаш керак.

Шундай қилиб, қатиқ — бу оддий сут маҳсулоти эмас, балки соғлом ҳаёт тарзи учун табиий ёрдамчи. Аммо ҳар бир нарсада бўлганидек, миқдор ва мосликни унутмаслик зарур.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?