Қондаги гемоглобинни оширишнинг самарали 9 йўли

2 дақиқа ўқиш296
Қондаги гемоглобинни оширишнинг самарали 9 йўли

Заифлик, тез чарчаш, бош айланиши ёки соч тўкилиши — булар кўп ҳолларда камқонликнинг илк белгилари ҳисобланади. Мутахассислар таъкидлашича, бундай ҳолатлар қон таркибидаги гемоглобин миқдори етишмаслиги билан бевосита боғлиқ. Гемоглобин — инсон ҳаёти учун энг муҳим оқсиллардан бири бўлиб, у танага кислород етказиб беришда асосий роль ўйнайди.

Агар унинг даражаси пасайса, мия ва мушаклар етарли кислород ололмайди, натижада сусткашлик, хотира сусайиши ва умумий холсизлик кузатилади. Бундай ҳолат айниқса аёллар, ҳомиладорлар ва катта ёшдаги кишиларда кўп учрайди.

Шифокорлар гемоглобинни ошириш учун дори воситалари билан бирга тўғри овқатланишни ҳам тавсия этишади. Темир ва витаминларга бой маҳсулотлар бу борада табиий ёрдамчи ҳисобланади. Қуйида қон таркибини яхшилашга кўмаклашувчи тўққиз асосий маҳсулот билан танишинг:

1. Қизил гўшт ва жигар

Мол ёки қўй гўштидаги темир гемоглобинни табиий кўтаришда энг самарали манба ҳисобланади. Жигар эса фолий кислотаси ва В витамини билан бой бўлиб, қон ҳосил бўлиш жараёнини фаоллаштиради.

2. Баргли сабзавотлар

Исмалоқ, брокколи, шолғом барглари — организм учун табиий “темир захираси”. Уларни С витаминига бой маҳсулотлар билан бирга ейиш темирнинг яхши сўрилишига ёрдам беради.

3. Дуккакли маҳсулотлар

Ловия, нўхат ва ясмиқ темир, оқсил ва клетчаткага бой бўлиб, қизил қон ҳужайраларини кўпайтиришда ёрдамчи ҳисобланади.

4. Анор

Анор шунчаки мева эмас, балки табиий “қон тозаловчи”. Ундаги антиоксидантлар ва темир моддаси гемоглобин миқдорини оширишга ёрдам беради.

5. Лавлаги

Лавлаги ва унинг шарбати қон ишлаб чиқаришни рағбатлантиради. Уни салатларга қўшиш ёки тозалаб ичиш қон айланишини фаоллаштиради.

6. Қуритилган мевалар

Хурмо, майиз, қоқи — табиий энергия манбаи. Улар гемоглобинни ошириш билан бирга, организмни витамин ва минераллар билан таъминлайди. Бироқ диабетга мойил кишилар уларни меъёрида ейиши лозим.

7. Қовоқ уруғи

Магний, темир ва рух билан бой бу маҳсулот қон айланишини фаоллаштиради ва чарчоқни камайтиради.

8. Тарвуз

Ёз фаслидаги энг фойдали мева — тарвуз. Ундаги темир ва С витамини организмда темирнинг сўрилишини тезлаштиради.

9. С витаминига бой маҳсулотлар

Апельсин, лимон, грейпфрут, помидор ва резавор мевалар темирнинг организмга яхши сингиши учун керак.

Шу билан бирга, шифокорлар огоҳлантиради: гемоглобин пасайиши фақат темир танқислиги билан эмас, балки бошқа ички касалликлар билан ҳам боғлиқ бўлиши мумкин. Шу сабаб, узоқ давом этувчи холсизлик ёки бош айланиши кузатилса, мутахассисга мурожаат қилиш зарур.

Тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзи — гемоглобинни табиий оширишнинг энг хавфсиз ва самарали йўли ҳисобланади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?