21:26 / 30.12.2018
10 304

Буйрак ва жигар хасталикларида қовоқнинг фойдали хусусиятлари

Буйрак ва жигар хасталикларида қовоқнинг фойдали хусусиятлари
Буйрак ва жигар хасталикларида қовоқнинг янги сиқиб олинган шарбати (кунига 100-200 граммдан) ёки 500 грамм қирилган этини истеъмол қилиш тавсия этилади. Қовоқ ўт пуфагининг мотор фаолиятини яхшилайди, шунингдек, ўт пуфагининг ялиғланишида ҳам жуда фойдалидир.

Қовоқ шарбати буйрак ва жигар тизимини тозалаб, ишлашини кучайтиради. Пиелонефрит, ўткир ва сурункали циститларда ва уретритларнинг баъзи кўринишларида кунига икки мартадан 50 грамм қовоқ бўтқасидан ейиш фойдалидир.

Жигар хасталиклари гепатит, холецистит, циррозда қўллаш учун: қовоқнинг тепаси кесиб ташланади, ичидаги уруғлари олинади, ўртасида ҳосил бўлган бўшлиққа асал тўлдирилади, кейин яна кесиб ташланган тепаси қопқоқдек ўз ўрнига ёпилади, атрофига хамир суртилиб, 9 кун давомида қоронғу жойда сақланади. Ҳосил бўлган шарбатни кунига 3 марта 1 ош қошикдан ичилади.

Қовоқ уруғидан олинадиган мойлар гепатитдан сақловчи хусусиятга эга. Унинг асосида тайёрланадиган «Тиквеол» дориси жигарнинг яллиғланиш ва вирусли хасталикларида ҳамда ўт-тош хасталикларида фойдалидир.

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Буйрак ва жигар хасталикларида қовоқнинг фойдали хусусиятлари