date

Энергиядан бўлган қарз сабабли, трансформатор хатланди

Энергиядан бўлган қарз сабабли, трансформатор хатланди

Маълумки, бугунги кунда жисмоний ва юридик шахслар томонидан электр энергияси учун тўловлар ўз вақтида амалга оширилмоқда, тўлов интизоми эса сезиларли даражада яхшиланган. Бироқ, “гуруч курмаксиз бўлмайди” деганларидек, энергия етказиб берувчи ташкилотлар билан тузилган шартнома талабларига амал қилмай, истеъмол қилган энергияси учун тўловни ўз вақтида тўламайдиган истеъмолчилар ҳам учраб туради.

Шу муносабат билан, Мажбурий ижро бюроси Зомин тумани бўлими иш юритувидаги ҳудудий электр тармоқлари корхонаси фойдасига қарздор фермер хўжалигига тегишли трансформатор қарздорлик эвазига хатланди.

Келгусида мазкур мулк белгиланган тартибда аукцион савдоларига чиқарилиб, сотувдан тушган маблағ ҳисобидан мавжуд қарздорликларни қоплаш таъминланади.

Мажбурий ижро бюроси электр энергияси учун тўлов интизомини мустаҳкамлаш ва қонунийликни таъминлаш борасидаги ишларини изчил давом эттиради.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Энергиядан бўлган қарз сабабли, трансформатор хатланди