
Мажбурий ижро бюроси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан суд қарорларига асосан фуқаролар томонидан ўзбошимчалик билан ноқонуний равишда қурилган қурилмаларни мажбурий бузиш ишлари амалга оширилмоқда.
Хусусан, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида амалга оширилган мажбурий ижро ҳаракатлари натижасида жами 201 та ҳар хил турдаги ноқонуний қурилмалар буздирилишига эришилган.
Масалан, Фуқаролик ишлари бўйича Нукус туманлараро судининг 2024 йил 23 декабрь кунги ижро ҳужжатига асосан, Нукус шаҳри, “Самамбай” МФЙ, Сууенли кўчаси бўйидаги 370 кв.м. ер майдонига ўзбошимчалик билан қурилган пойдеворни (фундамент) мажбурий буздириш ва ер майдонини яроқли ҳолатга келтириш белгиланган.
Ушбу ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюроси Нукус шаҳар бўлими иш юритувига келиб тушиб, бўлим давлат ижрочиси томонидан ижро ҳаракатларига киришилган.
Жумладан, бўлим давлат ижрочиси томонидан жавобгарга ноқонуний қурилмани ўз ҳисобидан бузиши лозимлиги ҳақида бир неча маротаба тушунтириш ва огоҳлантиришлар берилган.
Шунга қарамасдан, жавобгар томонидан ноқонуний қурилма ихтиёрий равишда бартараф этилмаган. Шу сабабли, ушбу ноқонуний қурилма Бюро ходимлари томонидан, махсус техника воситалари ёрдамида жорий йилнинг 18 ноябрь куни бартараф этилган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!