13:53 / 19.02.2019
5 070

“Сиз қандай овқатланасиз?”

“Сиз қандай овқатланасиз?”
XXI асрга келиб ортиқча вазн жиддий муаммога айланди. Россияда 60 фоиз, Америкада бироз кўпроқ, Ўзбекистонда 50 фоиз аҳоли ортиқча вазндан азият чекмоқда. Бундай салбий ҳолатлар кўпайишининг олдини олиш учун тўғри овқатланиш маданиятини шакллантиришимиз керак.

Маълумотларга кўра, камҳаракатлилик ва нотўғри овқатланиш оқибатида Ўзбекистон аҳолисининг ярми ортиқча вазнга эга, аҳолининг 46 фоизида қон таркибида меъёридан ортиқ холестерин мавжуд, 31 фоизида эса қон босими юқори, дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабарида.

Ушбу хабарларни ўқиб ўйланиб қоласан киши. Нима кўп ўзбекнинг тўйи кўп. Нима кўп гап-гаштаги кўп. Олдин шўрва, кейин салатлардан, ширинлик, ош, соса норин. Бу рўйхат шу билан тугармикан? Ҳали кабоб турибди. Ошқозон ҳам чўзилиб шарга айланиб қолишига бироз қолди. “Текин бўлса темир ют”, — деб, қорнимиз тўйган бўсаям еб оламиз. Устидан бир чойнак кўк чойни ичамиз. Энди тасаввур қилинг , ошқозонда нималар рўй берди экан?

Парҳезшуносларнинг таъкидлашича, овқатланиш жараёнида ичимликлар ичиш қатъий таъқиқланади. Чунки овқат билан ичимлик ошқозон кислотасини пасайтиради, натижада овқат ҳазми оғирлашиб, бижғиш жараёни бошланади. Бу эса ўз-ўзидан ортиқча вазн, томирларда тиқилмалар, ички аъзоларнинг заҳарланиши кабиларни келтириб чиқаради. Аслида кам-камдан тез-тез ейиш мақсадга мувофиқ ва энг тўғри йўлдир.

Таомномамизда сархил мева ва сабзавотлар, зираворлар, ёнғоқлар, кўкатлар, дуккаклилар, сут ва сут маҳсулотларининг бўлиши соғлигимиз учун кони фойда. Улар ёрдамида вазнни бир меъёрда ушлаш мумкин бўлади. Ортиқча кимёвий ишлов берилган ва таркибида шакар миқдори юқори бўлган маҳсулотлар бутун организмга салбий таъсир кўрсатади. Шундай экан, тўғри овқатланиш маданиятига риоя қилиш вақти аллақачон етиб келган.

Бизнинг кўзимизни яшнатаётган анвойи таомлар меъёрида ейилмаса, танамизга меъёридан ошиқ таом кирса заҳарга айланишини унутмайлик!

Ривоят
Масруқ розияллоҳу анҳу айтдилар:
«Мен ҳазрати Оиша розияллоҳу анҳонинг ҳузурларига ҳозир бўлдим. Ҳазрат онамиз ходимларига буюриб, мен учун таом чиқартирдилар. Ва дедиларки: «Мен қачон бир таомни тўйиб есам йиғлагим келади ва йиғлайман».

Мен сўрадим: «Нима учун йиғлайсиз?».
Дедиларки: «Жаноб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг дунёдан риҳлат қилганларидаги ҳолатлари ёдимга келади, кўнглим бузилади. Жаноб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам умрларида бир кун икки марта нондан ҳам, гўштдан ҳам муборак қоринлари тўйган эмас эди».
Имом Термизий
«Шамоили Муҳаммадийя»да ривоят қилган
Саида ИБОДИНОВА

Манба: Azon.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » “Сиз қандай овқатланасиз?”