Неча вақтлардан буён аёллар эркаклар билан баб-баравар ижтимоий ҳаётнинг турли жабҳаларида фаол қатнашиб келишмоқда. Имкониятлари, билиму савиялари етадиган касб-ҳунарларни эгаллашяпти. Ўз мутахасисликлари бўйича етарлича ишлаб, шунинг орқасидан муваффақиятларга эришиб, ҳрмат-эҳтиромга лойиқ кўриляптилар. Аммо ҳеч бирлари карьера деб оиладаги аёллик, бекалик, оналик вазифаларини унутиб қўймаётгандилар. Давримизга келиб эса...
Бир қизни биламан. Олий маълумотли. Яхшигина жойда, масъул лавозимда ишлайди. Бообрў оиланинг фарзанди. Худо ҳусндан ҳам қисмаган. Гап-сўзларидан оқила, фаҳм-фаросатли қиз деб ўйлайсиз. Яқинроқ танишгач эса... Баъзан ўша танишимнинг ҳаётига, туриш-турмушига назар солиб, унинг ўз қадрини бу қадар ерга ураётганидан, умрини увол қилаётганидан куюниб кетаман. Эсиз унга тақдир қилинган илм, унга насиб этган мартаба! Гоҳида тилимни тишлай-тишлай савол бераман:
Ўзинг ёмон қиз эмассанку, нега бу йўлдасан?! Нега етарли билиминг, салоҳиятинг бўла туриб, оилали, бола –чақали эркакларга жазман бўлиб юрибсан?
Қизнинг жавобидан ёқа ушлайман:
Мен ёмон иш қилаётганим йўқ. Ҳозир айни карьера қиладиган даврим. Ўзимга машина, уй олмоқчиман. Амалим кўтарилиши хоҳлайман. Ҳозир орқангда бир эмас, бир нечта суяйдиган одаминг бўлмаса, ҳеч қанақасига юзага чиқолмайсан!
Ҳеч замонда аёл дегани ўз номуси, ори, ғурурини, иззат-нафсини поймол қилиш эвазига карьера қилар эканми?! Ҳозир- ҳусни борлигида унга “спонсор”лик қилаётган эркаклар эрта бир куни уни ёнидан итармаслигига, ҳусни қайтганда унинг ўрнига бошқа бир ёшроқ “карьерачи” қизни суямаслигига кафолат борми?
“Аёлни уй эпласин!”
Инсон учун бу дунёда энг зарур, энг кераги- оила ва албатта шахсий ҳаётдаги бахт, хотиржамлик. Ҳеч қачонфақат иш билан, мансабу амал билан киши мукаммал бахтга эришган эмас, эришолмайди ҳам! Таниш опахонлардан бири кўча изғиб юрадиган аёлларни кўрганида: “Аёлни уй эпласин!” дейди куюнчаклик билан. “Ўз уйида бахтли бўлган одамгина чинакамига бахтиёрдир” деган эди файласуфлардан бири. Одам нега ишлайди? Оиласининг моддий таъминоти яхшиланиши учун эмасми? Фарзандларининг бировга муҳтож, кўнгли ўксик бўлмаслиги учун эмасми? Аёл киши-чи, унинг бирор меҳнат фаолияти билан шуғулланишдан мақсади турмуш ўртоғига жиндак бўлса ҳам ёрдам бериш, болаларининг камоли учун рўзғор юкининг оғирликларига елка тутиш эмасми?.. Леикн минг афсуски, бугун ўқимишли қизларимизнинг кўпи олий ўқув юрти таҳсилини тугатгач, турмуш қуришни пайсалга солиб юришибди. “Аввал карьерамни йўлга қўйволишим керак” деган важ билан умрларининг энг гуллаган даврини ҳавога совуриб, “кўтарилиш” илинжида баъзи қўли узун амалдору мансабдорларга овунчоқ бўлиб юришдан орланишмаяпти...
Ўқитувчи аёлнинг пушаймонлари
Талабалик давримда бир аёлнинг мунгли ҳикоясини эшитгандим. Ўқитувчилар малакасини ошириш институтида дарс берадиган бу аёлнинг уйида биз-уч –тўрт талаба қиз ижарада турардик. Ёшликнинг ўзига хос бебошликлари бўлади. Бир куни дугоналарим билан ўзмизга севги изҳор қилган, совчи юборган йигитларни эрмак қилиб кулаётганимизда, опахон бизга қатъий танбеҳ бергандилар.
Яхши эмас, қизлар! Сизни суядиган йигитни зинҳор масхараламанг, устидан кулманг! Уйингизга совчи юборган йигитнинг нияти тоза эканки, сизни одамзот учун энг зарур бўлган оилавий бахт томон олиб кетмоқчилигини билдирибди. Бундан хурсанд бўлинг. Қиз бола учун ҳаётда энг муҳими оилавий бахт. Эрнинг севимли хотини, фарзандларнинг меҳрибон онажониси бўлиш. Ўқиш, иш деган нарсаларнинг ҳаммаси иккинчи-учинчи даражадаги гаплар. Худо денг, “ёр-ёр”лар билан келин бўлинг...
Опанинг шаҳар марказидан уч хонади шинам уйи, тагида машинаси, ишида обрў- эътибори бор эди, лекин... оиласи йўқ. Бир куни опанинг ўзи “ёрилди”: бир пайтлари кўпчилик қизлардай оқ-ойдин либосларда, беғубор орзулар билан келин бўлганини айтди. Аспирантурани битириш кезларида ҳомиладор бўлибди. Аммо, болани дунёга келтирадиган бўлсам ҳимоям чўзилади, бу карьерамга салбий таъсир қилади, деган ахмоқона хаёлда болани туғишдан воз кечади. Аборт қилган тиббиёт ходимининг уқувсизлиги, ё Яратганнинг аёлга (ношукрлиги учун) берган жазосими, у бир умрга фарзанд кўриш бахтидан бенасиб бўлади. Оиласи бузилиб кетади... Ўшанда опа эзилиб йиғлаган кўйи:
Собиқ эримнинг кейинги хотини ҳам ўқитувчи экан. Ҳозир тўрт фарзанди бор. У аёл карьеранинг ортидан қувмаса ҳам каттагина ўқув даргоҳига директор бўлибди. Ҳурматэътибори баланд экан,- деди.
Карьера деб оиласидан, фарзандларидан воз кечаётган аёллар, гул умрини айрим ҳирспараст “тўра”ларнинг даврасида хароб қилаётган нодон қизлар аёлга фақат эр уйидан бахт топиш ва бешик қучиб “карьера” қилиш ярашишини мулоҳаза қилмаганлар, деб ўйлайман...
ФАРЗОНА
Манба: Azon.uz “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрон Исроил билан кенг кўламли урушга тайёрлигини маълум қилди
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
100 млн сўмгача бўлган кредитлар соддалаштирилган тартибда ажратилади
Германия разведкаси раҳбари: “Россия яқин йилларда НАТОга ҳужум қилиши мумкин”
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”