
“Манчестер Сити” бош мураббийи Пеп Гвардиола халқаро танаффусдан кейинги давр ҳақида фикр билдирди. Унинг таъкидлашича, жамоа учун асосий синовлар энди бошланади.
Гвардиола ўйин олдидан: “Ҳақиқий мавсум энди бошланади. Халқаро танаффус тугади ва март ойигача ҳеч қандай танаффус йўқ”, деди. Унинг айтишича, жамоанинг ритмга тушиши, мусобақаларда барқарорликни сақлаш ва футболчиларнинг жисмоний тайёргарлигини оптимал даражада ушлаб туриш энг муҳим вазифалардан бири бўлади.
Машҳур мураббийнинг фикрлари спорт жамоатчилигида эътибор уйғотди. Чунки “Манчестер Сити”ни Премер лига, кубок ва халқаро мусобақаларда муҳим ва мураккаб ўйинлар кутмоқда. Шу боис декабрдан мартгача бўлган давр жамоа учун катта аҳамиятга эга.
Пеп Гвардиола бошчилигидаги жамоанинг ҳар бир ўйини доимо эътибор марказида бўлади. Мухлислар узлуксиз ўйинлар даври “Манчестер Сити”нинг мавсумдаги натижаларига қандай таъсир қилишини қизиқиш билан кузатмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.