date

Ўзбекистонда қурилиш назорати учун янги экологик қоидалар жорий этилмоқда

Ўзбекистонда қурилиш назорати учун янги экологик қоидалар жорий этилмоқда

Ўзбекистонда қурилиш соҳаси учун экологик талаблар сезиларли равишда кучайтирилади — бундан буён барча йирик қурилиш майдонлари фон мониторинг станциялари ва онлайн камералар билан жиҳозланиши шарт бўлади. Бу ҳақда 22 ноябрь куни Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов журналистлар, экологлар ва фаоллар билан мулоқот давомида маълум қилди.

Унинг таъкидлашича, Президент Шавкат Мирзиёев 18 ноябрь куни имзолаган қарор асосида, қурилишга ажратилган объектларда халқаро стандартларга яқинлаштирилган янги экологик талаблар амалга киритилади. Яъни, қурилиш бошланишидан аввал қурилиш ташкилотлари фон мониторинг станциялари ҳамда доимий онлайн кузатув камераларини ўрнатиши шарт этилади.

2026 йилдан мажбурий тартибда ўрнатилади

Босқичма-босқичлик тамойилига кўра мажбурий ўрнатиш қуйидаги тартибда амалга оширилади:

• 2026 йил 1 январдан — 2000 кв. метр ва ундан катта майдонларда

• 2027 йил 1 январдан — 1000 кв. метр ва ундан юқори майдонларда

• 2028 йил 1 январдан — 500 кв. метр ва ундан ортиқ объектларда

Шу билан бирга, 2026 йил 1 январдан бошлаб майдонининг 30 фоизидан кам қисми кўкаламзорлаштирилган, баландлиги 12 метрдан юқори ёки умумий майдони 500 кв. метрдан ортиқ бўлган биноларни барпо этиш тақиқланади.

Қўшимча текширувлар ва талаблар

2026 йил 1 майига қадар тегишли вазирлик ва идоралар томонидан 500 кв. метр ва ундан катта қурилиш объектларида комплекс текширувлар ўтказилади. Текширувларда қуйидагилар муҳим ҳисобланади:

— ер майдонининг камида 25 фоизи яшил масканлар билан таъминлангани;

— сув пуркагичлар ўрнатилгани;

— автотранспорт ғилдираклари учун ювиш ҳовузлари мавжудлиги;

— қурилиш материаллари брезент ёки ПВХ тент билан ёпилгани.

«Экология ва иқтисод ўртасидаги мувозанатни тиклаш керак»

Азиз Абдуҳакимов таъкидлашича, бу ислоҳотлар шошма-шошарлик билан эмас, балки мамлакатнинг экологик барқарорлиги учун стратегик аҳамият билан амалга оширилмоқда:

“Дунёда тез иқтисодий ўсиш даврини бошидан кечирган барча давлатлар шундай муаммоларга дуч келган. Аввалига иқтисодий манфаат қаторига кўпроқ эътибор берилган бўлса, эндиликда Президентимиз экологияни ҳам қарорлар марказига қўйишни мақсад қилдилар. Таразининг икки палласи тенг бўлиши шарт”, — деди у.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистонда қурилиш назорати учун янги экологик қоидалар жорий этилмоқда