Беш кишилик кичик текстил цехига ишчи олиш учун эълон берган куни эшикдан 55 ёшлар чамасидаги бир одам кириб келди. Надимбейнинг кўзига бу одам таниш туюлди. Бошдан оёқ кузатса-да, қаерда кўрганини эслолмади. Кекса киши ўқитувчилик қилганини, узоқ пайт Ойдин томонлардаги маҳаллада мактаб мудири бўлиб ишлаганини айтганди, Надимбей рўпарасидаги кишининг юзига диққат билан қаради.
– Ойдиннинг қаерида ишлагандингиз? – деган саволига кекса киши “Сўқо”да дея жавоб берганди, Надимбейнинг хаёлида узоқ йиллар олдин рўй берган воқеалар жонланди. Йигирма йил аввалги кунларни, ўрта мактабда ўқиган кезларини эслади. Мактабнинг ғаддор мудири энг аввал кўз олдига келди. Худбинона қоидаларини ёш болаларга қўллаб, уларга оғир жазолар бериш билан донг чиқарган Фаризбейни хотирларди. Бир марта мактабда бериладиган нонушта пулини вақтида беролмагани учун намчил хипчин билан Надимнинг кафтига чунонам урган эдики, қўллари қонаб кетганди. Ҳамон ўша воқеалар аниқ-тиниқ эсида. Отаси уни мактабга, Фаризбейнинг олдига етаклаб борган эди, мудир:
– Мен бу ерда одамларнинг боласини текинга боқмайман, афанди! – дея қўрс жавоб қилганди. Ҳолбуки, бирор бир давлат ҳужжатида ўқувчидан пул йиғилсин деган қонун ёки қоида бўлмагани учун мудир ҳақли ҳам эмасди. Надимнинг отаси эса Фаризбейга икки оғиз танбеҳ берганди:
– Сен бугун қўлингдаги имкониятдан фойдаланиб, шунча мазлумнинг гуноҳига қоляпсан-а? Унутилиб, йўқолиб кетади деб ўйлама, бей афанди. Бу кенг дунё билганинг жуда ҳам тор...
Бўлиб ўтган воқеалар бир-бир кўз ўнгидан ўтар экан, қаршисидаги қариянинг йиртиқ-ямоқ камзулига зимдан қаради. Пойабзали йиртилган, соч-соқоли ўсиб, патила бўлиб ётган бу одамнинг юз- кўзида бир пайтлари мактаб мудири бўлган Фаризбейнинг қаҳру-ғазаби кўринмасди. Ҳозир Надимбейдан дўконни ювиб-тозалаш учун фаррошликка ишга олишини сўраб, қаршисида музтар турган эди. Айтишича, ишидан ҳайдалган, айни пенсия ёшида ишдан маҳрум этилган экан. Қандай сабаб билан ишдан ҳайдалганини Надимбей озми-кўпми тасаввур қилди.
Қаршисида илтижоли термулиб, ишга олишини ёлвориб сўраётган кишига бир қаради-да, сўнг кафтида йигирма йил олдин қолган жароҳат изига бир қаради. Бир парча қоғоз олиб унга нималарнидир ёзиб, қарияга узатди. У қоғоздаги ёзувларни ўқишга тутинар экан, Надимбей қарияга парво қилмай цехдаги ишчиларнинг олдига қараб кетди. Қоғозда эса шундай ёзилганди: "Шафқат қилмаганларга шафқат қилинмайди!” Қоғознинг ўнг бурчагига эса “Йигирма йил олдин раҳм қилмай калтаклаган ўқувчингиз Надим Услу” деб ёзилганди...
Суат Ўзге
Турк тилидан Умида Адизова таржимаси
Турк тилидан Умида Адизова таржимаси
Манба: Azon.uz “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрон Исроил билан кенг кўламли урушга тайёрлигини маълум қилди
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
100 млн сўмгача бўлган кредитлар соддалаштирилган тартибда ажратилади
Германия разведкаси раҳбари: “Россия яқин йилларда НАТОга ҳужум қилиши мумкин”
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”