20:19 / 07.06.2019
3 136

Семиришга мажбур қилувчи миядаги 6 айёрлик

Семиришга мажбур қилувчи миядаги 6 айёрлик
Танамиздаги нозик созламаларни назардан қочирсак, «Камроқ тановул, кўпроқ ҳаракат» формуласи доим ҳам ишламаслиги мумкин.

1. Ўзини паст баҳолаш

Ҳаддан ташқари шахсий талабчанлик ҳаёт рангларини қоронғилаштиради ва бел айланаси ҳажмини оширади. Оздириш саноати вакиллари семизликдан азият чекувчи одамларни ўзини ёмон ҳис қилишга мажбур қилувчи ва танасига ортиқча танқидий йўл билан муносабатда бўлишга мажбур қилувчи йўлни ишлаб чиқишган. Натижада, бу айёрликка учган шахс таблеткалар, вазн камайтирувчи восита ва тўғри овқатланиш режаларига бир қоп пул сарфлаб юбориши мумкин. Улар эса катта эҳтимол билан самарасиз бўлиб чиқади.

Шахсий ишончи кам одамлар омадсизликка учрашганда алдамчиларни эмас, ўзларини айблашади. Кўнгиллари вайрон бўлиб, қўл силташади ва ўзларини овқатдан тийишни бас қилишади. Озгина вақт ўтиб яна «оздирувчи» воситаларни сотиб олишга киришишади. Лекин бунинг ортида «йо-йо эффекти» деб номланган кучли озиқланиш чекловдан кейин инсоннинг халос бўлганига нисбатан янада кўпроқ вазн олишига туртки бўлувчи натижа ҳосил бўлади.

Қандай курашамиз?
Шахсий қаттиққўлликни камайтиришнинг энг оддий йўли бу психолог билан ишлашдир. Мутахассис миянгизни «таъмирлайди», бу эса ҳаётингизни соддалаштиради. «Б» режаси ҳам мавжуд: самара берувчи йўллар орқали ўз танангиз формасини тўғрилаш. Масалан, калорияларни ҳисоблаш. Ҳа, кичик тафовутлар келиб чиқиши ҳам мумкин.

2. Ҳаяжонланганда кўп тановул қилиш

Овқат асосан ёғли ва ширин бўлганда ўзини қулайроқ ҳис қилишга ёрдам беради. Шунинг учун ҳам аксарият одамлар ҳар қандай тушунарсиз ҳолатга тушишса, чайнашга бирор нима қидириб қолишади. Аёллар стрессга берилганда тамаддига берилишса, эркаклар зерикишнинг ўрнини егуликлар билан босишади.

Бунинг натижасида сиз ортиқча калорияга эга бўлаётган пайтингизда тана ҳаракати ўрнига миянгиз ишлаб тургани учун ёғ қатламлари ҳосил бўлиб боради.

Қандай курашамиз?
Агар сиз юқоридаги муаммони бошингиздан ўткизаётган бўлсангиз, тановулингиз ҳақида кундалик тутинг. Нафақат нима еганингизни, балки унинг сабабини ҳам ёзинг. Масалан, сиз тушликка сэндвич тайёрладингиз, чунки оч эдингиз. Кечки пайтга эса ишдан чалғиш мақсадида шоколадни паққос туширганингиз ҳақида ёзасиз. Қачонки ҳақиқий сабабларни тушуниб етиб, қонуниятлар намоён бўлганида овқатланиш тарзингизни назоратга олиш осонроқ кечади.

3. Тушкунлик

Тадқиқотлар кўрсатишича, депрессия ва вазн орттириш орасида тўғридан-тўғри алоқа мавжуд. Чунки тушкунлик келажакда семиришга олиб келувчи сабаблардан бири қилиб кўрсатилган. Қайтарма алоқа ҳам мавжудлигини таъкидлаш жоиз: ортиқча вазнли одамлар тушкунликка тушишга кўпроқ мойил бўлишади. Бундан ташқари, стресс танада килограммларни ташлашга тўсқинлик қилувчи кортизолни ишлаб чиқилишига йўл кўрсатади.

Қандай курашамиз?
Депрессия бу нафақат кайфиятдаги муаммо, балки психиатр қабулида бўлиш лозим бўлган жиддий касалликдир.

4. Озишга жуда қаттиқ берилиш

Сиз калорияларни ҳисоблашни бошладингиз, спортзалга қатнаяпсиз ва ўзингизга аскарларники каби интизом ўрнатдингиз. Лекин айнан худди шундай қаттиқ киришиш кутилган натижани бермаслиги мумкин. Агар сиз жуда оз тановул қилаётган ёки машғулотларда кўп куч сарфлаётган бўлсангиз, мия вазн ташлашга тўсқинлик қилади.

Биринчидан, тана бу қаттиққўлликни сиз махсус ўрнатганингиздан бехабар. Шунинг учун у тирик қолиш режимига ўтиб олган. Изланишлар натижасига кўра, мия тўқималари калорияга кучли етишмовчилик сезилганда ёғларни эритишнинг олдини олиш хусусиятига эга. Олимлар бу механизмнинг тарихи жуда қадимга бориб тақалишини, инсон овқатга катта танаффуслардан сўнг эришган шароитларда тана ўзи энергия захираларини бехато тақсимлашга мажбур бўлган, деб ишонишади.

Иккинчидан, қаттиқ чеклов овқатга нисбатан муккасидан кетишга ва тановулингизга нисбатан назоратни озроқ бўш қўйганингизда ўзни тўхтата олмасликка мажбур қилади. Ва яна «йо-йо эффекти».

Қандай курашамиз?
Тезкор натижалар ортидан қувманг. Озиқ-овқат ва машғулотингизни мувофиқлаштиринг. Шунда сиқилган аччиқ лимондек эмас, кучлироқ ва бахтлироқ бўласиз.

5. Овқатга нотўғри муносабат

Хипча бел эгалари, ижтимоий тармоқлар орқали «оздирувчи» маҳсулотлар сотувчилари овқатга нисбатан лаззатлантирувчи машғулот каби эмас, шунчаки ёқилғи сифатида қарашга чақиришади. Муаммо шундаки, сиз машина эмассиз. Шунингдек сиздаги таъм рецепторлари бекорга берилмаган.

Агар сизга кўпроқ товуқ гўшти ейишни тавсия қилишган бўлсаю, лекин сиз бунга тоқат қила олмаётган бўлсангиз, демак бу стратегия аллақачон ишдан чиққанини тахмин қилиш мумкин.

Қандай курашамиз?
Овқатга нисбатан қизиқишимизни бехато ҳисобга олсак, тўғри овқатланишга амал қилиш осонроқ кечади. Лекин менюни белгилаш мустақил кечиши керак. Ваҳоланки, ҳечким сизнинг афзал кўрадиган таомларингизни ўзингиздан ортиқроқ билиши мумкин эмас.

6. Овқатга мукофот сифатида қараш

Овқат табиат томонидан бизга инъом этилган туҳфадир. Тановул миядаги роҳатланиш марказини фаолиятга келтирувчи дофамин моддасини ишлаб чиқаришга туртки бўлади. Агар ўзингизнинг муваффақият ва натижаларингизни таом билан рағбатлантирсангиз, хуш ёқиш ҳисси узоқроққа чўзилади. Бунинг ортидан ёқимли сезги ва овқатланиш ўртасида яқин муносабат ўрнатилиб, ҳаттоки иштаҳангиз бўлмаганда ҳам овқатга нисбатан талаб сўнмайди.

Масалан, болаликда тортни фақат байрамда егансиз. Ҳозир эса бу турдаги пишириқлар кайфиятингизни кўтариш ва кунни алоҳида тарзда ўтказишнинг энг синалган усули.

Қандай курашамиз?
Ҳар тановулдан олдин аниқ бир саволни ўртага ташланг: сиз ҳақиқатда очмисиз ёки ички туйғулар бошқарувида ҳаракатланяпсизми? Кейинги навбатда ўз-ўзини рағбатлантиришнинг бошқа усулини ўйлаб топинг. Масалан, муваффақиятли якунланган лойиҳадан сўнг аттракционда учишга боринг.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Семиришга мажбур қилувчи миядаги 6 айёрлик