“Исламские финансы +” телеграм-канали фаолиятини эндигина бошлаётган тадбиркорлар учун мўлжалланган 9 насиҳат ҳақидаги мақолада бизнес бошлашда аҳамият бериш керак бўлган жиҳатларни санаб ўтди.
Бошиданоқ шуни айтмоқчиманки, бу мен томондан берилган маслаҳатлар эмас (бироқ тортилаётган таом таъми, ҳиди ва жозибадорлиги менга тегишли). Бундан ташқари, ўз хонасида ўтириб олиб, тадбиркорликни бошидан ўтказмай, қандай қилиб бизнес қилиш керак қабилидаги мавҳум нарсалар ҳақида ёзмайдиган, ўз бизнесида ҳақиқатан ҳам кўп нарсага эришган, қачонлардир олган нарсаларини қайтаришга тайёр кишиларни излаш борасида муҳим ишларни амалга ошираман. Барчамиз тўғри ишларни кўпроқ бажара олишимиз ва четлаб ўтиш керак бўлган тўсиқларга камроқ дуч келишимизни истайман, холос. Ўқинг, керак бўлганида такрор ўқинг ва ундан фойдаланинг!
1. Бизнесингизни ташлаб, ҳар ой сизга барқарор маошни тўлашлари учун давлат хизмати ёки бошқа биров учун ишлаш борасидаги миянгизга ўрнашиб қолган фикрларга берилманг. Чунки ишларингиз юришмаяпти, ота-онангиз жамғармангизнинг борини ўзингизнинг иш бермас ғояларингизга сарфлаб юборганингизни таъкидлашмоқда, чунки харидорлар йўқ, қўшни дўконда эса савдо авжида, чунки... Ҳақиқий тадбиркор ёпиқ эшикни кўрганида уни очмагунларича тақиллатишда давом этади. Ёлланма ишчи эса ёпиқ эшикни кўрганида бир марта тақиллатиб, кейин кетади... Шундай йўл тутиш осонроқ, бироқ бунда ривожланиш бўлмайди, қаршиликсиз ўсиш имконсиз, бу – борлиқ қонунияти...
2. Apple ҳақида гапирганимизда Стив Жобс, Microsoft ҳақида эшитганда эса Билл Гейтс кўз олдимизга келади. “Тадбиркор” сўзини эшитганда нимани тасаввур этасиз? Албатта, савдоларни. Чунки ҳар қандай тадбиркор бизнесни сотиш учун йўлга қўяди. Бу – пировард мақсад. Охир-оқибат, жами иқтисодиёт савдога бориб тақалади. Шунинг учун сотиш санъатини ўрганишни тўхтатманг, уни мунтазам ўзлаштиринг (табиийки, муайян аҳлоқ нормативлари доирасида, улар ҳақида насиб қилса, батафсил тўхталиб ўтаман).
3. Ҳамма ва ҳар кимнинг маслаҳатига ўралашманг. Ёдингизда бўлсин, бизнесни бошлагач, атрофингизда сохта консультант ва турли маслаҳатчилар пайдо бўлади. Ҳар бир аёл илк фарзандини кутаётганида тажрибали оналар маслаҳатларини тинглаш қандай бўлганини юзида табассум билан ёдга олади. Сизга маслаҳатим – сизга ва бизнесингизга тўғри йўналиш бера оладиганларнинггина маслаҳатини олинг. Яна бир маслаҳат – тўғри маслаҳатларни олинг. Муваффақиятга эришиш учун вақтининг катта қисмини излаш ва ўрганиш учун сарфлаган тадбиркорларга тақлид қилиш ҳамда уларнинг инструментларидан фойдаланишга интилиш кўпчиликка хос. Сиз эса тажрибали тадбиркорлар бизнеси сизнинг бизнесингиз каби босқичда бўлганида қандай техникалардан фойдалангани, нима иш бергани ёки иш бермагани ва ҳ.к ларни билишга ҳаракат қилинг. Бизнеснинг ривожланиш босқичини ҳисобга олмай туриб, кўр-кўрона нусха кўчиришга интилманг.
4. Босим ўтказманг, жамоа/ишчиларга таъсирингизни ўтказинг. Бажариб бўлмайдиган ишни талаб этиш, таҳдид қилиш ва жазолаш керак эмас. Акс ҳолда, жамоавий руҳ ва шиддатни ўлдирасиз. Бунинг ўрнига жамоага таъсир қилишни ўрганинг, намунага айланинг, қандай бажариш кераклигини кўрсатинг, уларга моҳиятни намойиш этинг, мақсадни кўра олишларига изн беринг. Ёдингизда бўлсин, энг яхши мотивация – шахсий мотивация. Қўрқув ва босим – қумдан ясалган уйча каби: кичкинагина тўлқин сабабли ҳам сочилиб кетади.
5. Энг муҳими - илк муваффақиятлардан кейин ҳаяжонга берилмаслик. Муваффақиятингизни намойиш этиш ва “подадан олдин чанг чиқаришга” уринманг. Эндигина муваффақиятга эришишни бошладингиз. Ёдингизда бўлсин, одинда сизни муваффақиятсизлик ва аччиқ тажрибалар кутиб турибди. Бизнесингиз ҳақида ҳамма нарсани биламан деб ўйлайсиз ва моҳирликка эга бўлмаган стартапчиларни маслаҳатларингиз билан кўмиб ташлашга тайёр турасиз. Суқротдек одам вафоти олдидан кўп излансада, ҳеч нима билмаслигини англаганини айтган экан, сиз яхшиси шошқалоқлик қилмаганингиз маъқул.
Айтганча, айнан шунинг учун ҳам бир неча омадсизлик ва оғриқли муваффақиятсизликларни бизнеснингиз илк даврида бошдан ўтказиш жуда фойдали ва ибратли. У кўпчиликни реалликка қайтаради.
6. Диққатни ўз бизнесингизга қаратинг. Ёдингизда бўлсин, вақти-вақти билан у ёки бу лойиҳага киришинг, жиддий (бироқ сиз у қадар тушунмайдиган) даромад ва муваффақиятни ваъда қиладиган “жуда зўр” имкониятлар пайдо бўлади. “Қўшниникидаги таом доим мазалироқ”. Бизнесингизни оёққа қўйиб олмагунча, профессионалга айлангунингизга қадар чалғиманг, чунки ҳозирча айнан у сизнинг эътиборингизни талаб қилмоқда. “Ҳозирча” босқичидан ўтиб бўлгач, янги йўналишларни излашингиз мумкин. “Бизнесингизни эгарлаб олмагунингизча”, чалғиманг, куч-қувватингизни ҳар ерга сарфламанг.
7. Бизнесда ўзингизни раҳбардек эмас, ходим каби тутинг. Компанияда ходим сифатида фаолият юритганингизда сизга устозлик қилган, ўргатган, койиган, руҳлантирган, йўналтирган, сиздан ўпкалаган ва жазолаган раҳбарингиз бўлган. Сиз ишга ўз вақтида келиб, тўлақонли равишда “тер тўккансиз”. Энди эса бари ўзгарди. Ҳозир сиз – раҳбарсиз. Сизни ҳеч ким тўғриламайди, йўналтирмайди, “ҳушингизга келтириб, ерга тушириб қўймайди”. Истаган вақтингизда келасиз ва кетасиз, буйруқлар берасиз ва нимани тўғри деб ҳисобласангиз, ўшани қиласиз.
Ёдингизда бўлсин, бу боши берк кўча. Армиядаги интизомни йўқотманг, маданият юқоридагилар томонидан яратилишини унутманг, эндиликда ходимларингизга қараганда икки марта кўпроқ ишлашингиз кераклигини яхшилаб англанг. Конструктив танқиднинг соғлом муҳитини яратинг, диалог, салбий ҳолат ва фикрлар алмашинувига очиқ бўлинг. Ўзингиз учун устоз топинг. Мавқеингиздан мағрурланманг. Ҳаётдаги жами мавқелар вақтинчалик. “Осмонда учиб юрманг, ерга қайтиш жуда ёқимсиз бўлади”...
8. Ҳаёт ва бизнес учун алоҳида тартибга эга бўлинг. Интизом, жадвал, барча нарсалардаги аниқлик, чекловлар, мақсад ва режалар. Умуман, мотивацияни унутинг, ҳар куни бир хил тарзда бажариладиган ишларни севинг ва ўз-ўзлигингизни намойиш этувчи ва тўғри мақсадлар сари олиб борувчи мақбул одатларни шакллантиринг.
9. Ривожланиш режасига эга бўлинг. Ёдингизда бўлсин, режасиз мақсад бор-йўғи оддий орзудир. Ўз-ўзингизни ва бизнесингизни режалаштириш борасида аниқ мақсадларни белгилаб олинг. Қатъий бўлинг ва мақсадларингизга эришинг. Вақтни бекорга сарфламанг ва тажрибангиз билан ўртоқлашинг. Ҳаётдан етарлича нарса олиб бўлдингиз, беришни ўрганинг ва севинг. Ёдингизда бўлсин, бирор киши билан бўлишиш ва унинг муваффақияти сабабига айланишни кўриш ўта ёқимли. Эҳтиёжманд киши учун 20 доллар сарфлаш, ўзингиз учун 5 доллар сарфлаганга қараганда 10 марта яхшироқ. Ўзгаларга беринг ва у сизга қайтади. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади