Фото: Лайфхакер
Фойдали усуллар нафақат мутолаа суръатини яхшилайди, балки ўқилган нарсани яхшироқ эслаб қолишда ёрдам беради, деб ёзади Kun.uz нашри.
Нимадан бошлаш керак?
Тез ўқиш кўникмаларини ўзлаштиришга киришишдан олдин ўзингиз учун асосий мақсадни аниқлаб олинг: сиз айнан нимани истайсиз? Мутолаа тезлигини оширишми ёки икки марта кўпроқ маълумотни эслаб қолишними? Эҳтимол, сиз учун бари муҳимдир?
Тез ўқишнинг кўплаб усуллари ва машқлари мавжуд. Сиз учун айнан қайсилари тўғри келиши амалий усул билан аниқланади. Агар бирор машқ фойда бермаса, улардан бутунлай воз кечишга шошилманг.Унинг ўрнига бошқасини алмаштиринг. Ўрганишнинг ҳар қандай жараёни нафақат мураккаб ва меҳнат талаб этувчи бўлишига қарамай, сизга ҳузур олиб келиши ва янада ривожланишга иштиёқ уйғотиши лозим. Машғулотларни гуруҳ бўлиб, дўстлар даврасида ўтказиш янада самарали.
Дарслар жадвалини тузинг ва унга амал қилинг (кунига 1,5-2 соатдан). Мутолаани одатга айлантиринг ва бўш вақтингизни унга сарфланг. Ютуқларингизни кузатинг, бир неча ҳафтадан кейин ўқиш тезлиги ортганини сезасиз.
Натижаларни ёзиб бориш ҳам муҳим.
Ҳозирнинг ўзидаёқ татбиқ этиш мумкин бўлган усуллар
Ўқишдан аввал китобни кўздан кечиринг (кириш, сарлавҳа, хулоса). Бу сизга материалнинг тузилишини аниқлаш, муҳим жойларни белгилаш имконини беради. Тез ўқиганда аниқ жумлаларга кўзингиз тушади.
Қаторлар устида бармоқ, қалам ёки чизғични юритиш орқали мутолаа суръатини белгилашингиз мумкин. Нигоҳ билан такроран қайтмаслик учун уни бир варақ қоғоз билан беркитинг.
Кўриш қобилиятини ривожлантириш учун «Шульте» жадвали ёрдамида машқ қилинг. Бу машқлар зарурий маълумотни излаш вақтини қисқартириш имконини беради.
Ўйин тарзида ҳам ўрганиш мумкин: матндан нотаниш атамаларни, ш, ф, л, м, н, о ҳарфидан бошланадиган барча сўзларни излашга ҳаракат қилинг. Бу каби машқлар диққатни бир жойга жамлайди ва матн билан ишлаш кўникмаларини шакллантиради.
Тез ўқиш ва хотирани ривожлантиришга бағишланган китоблар
«Тез ўқиш», Питер Камп
Бу тез ўқиш бўйича классик китоб, унда самарали ўқишнинг усуллари тўпланган. Питер Камп нон-фикшн асарларни 15 дақиқада, романни тушлик вақтида, интернетдаги мақолани бир неча сония ўқиш борасидаги назарий ва амалий билимлари билан ўртоқлашади.
Курс 6 ҳафтага мўлжалланган. Камп нафақат ўқиш тезлиги, балки эслаб қолиш кўникмаларига ҳам эътибор қаратади.
«10 кун ичида тез ўқиш», Эбби Маркс-Бил
Сессия вақтида, тақдимот ёки маърузага тайёрланишда қисқа муддатларда катта ҳажмдаги маълумотни эслаб қолиш керак бўлган «фавқулодда» ўқиш учун амалий қўлланма. Маркс-Бил ҳар бир машққа индивидуал ёндашувни эсга солади. Ўқувчи машқларни ўзига мослаштиришга чўчимаслиги керак. Фаол ўқишда барча ҳаракатлар натижага йўналтирилган, унга эришиш усулларини эса ўзингиз белгилайсиз.
«Амалиётдаги тез ўқиш», Павел Палагин
Палагиннинг китоби тез ўқишнинг мавжуд кўникмалари устида қайта ишлаш учун мос келади. Муаллиф вақтни йўқотмай, амалий жиҳатдан қўллашга ўтади: методика → машқ.
«Амалиётдаги тез ўқиш» мақсадни аниқлашда ёрдам беради. Ўқилганларнинг асосий тезисларини тўғри белгилаш ва материалга диққатни жамлаш
«Барини ёдда сақлаш», Артур Думчев
Мнемоник техникаларни қўллаган ҳолда эслаб қолиш бўйича амалий қўлланма. Уни қўллаш соҳалари кенг: почта паролидан тортиб, китоб хат бошисигача. Думчев аниқ кўрсатмалар ва ҳазил билан ёзади. Бу эса машғулотларга қизиқишни оширади.
Материални ўзлаштириш соддадан мураккабга қараб кетади.
«Эйнштейн Ой бўйлаб саёҳат қилади», Жошуа Фоер
Фоер китобининг қиммати шахсий тажрибага эгаликдир: бир йил давомида калитларини унутиб қолдирадиган кишидан хотирада сақлаш танлови ғолибига айланиш. Муаллиф хотиранинг ривожланиш тарихини батафсил ўрганиб, ушбу маълумотларни кўникмаларни яхшироқ ўзлаштириш учун қўллаган. Феор ўзи қўллаган усулларнигина кўздан кечиради, бироқ китоб эришганларингизда тўхтаб қолмаслик учун аъло даражадаги рағбатга айланади. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади