“Ислом молияси” телеграм канали асосчиси Хондамир Нусратхўжаев коронавирус пандемияси вақтида ўзини қандай тутиш борасида ўз тавсияларини берди.
Бир нечта обуначилар мендан коронавирусга нисбатан муносабатим, ўзини ҳимоя қилиш учун нима қилиш кераклигини сўрашди.
Менинг жавобим ўз тажрибамни акс эттиради. Шундай қилиб:
1. Агар мен (қариндошларим)га касаллик юқмаган бўлса, бу мен учун ҳам, улар учун ҳам бир неъмат эканлигини аниқ тушуниш. Агар юққан бўлса, демак, мен ҳатто ойда бўлганимда ҳам инфекциядан қочиб қутулолмасдим. Бу тақдир... Келажакни билмаслик - улуғ яхшилик, олдиндан белгилаб қўйилган / тақдирни қабул қилиш – улуғ яхшилик. Олдиндан белгилаб қўйилган тақдирни тўғри тушуниш ҳар биримизга кўплаб руҳий-ҳиссий муаммоларни ҳал қилишга ёрдам беради ва чинакам таскин беради.
Агностиклар ва Яратганга ишонмайдиганлар учун менинг қоидам оддий - коронавирус бу сиз энди ҳеч нарса қилолмайдиган ҳақиқат. Аммо сизда мавжуд вазиятга тўлиқ муносабат кўрсатиш эркинлиги бор. Бу муносабатингиз руҳий-ҳиссий ҳолатингизни ёмонлаштирмасин, балки ёрдам берсин.
2. Камроқ янгилик ўқинг (мен янгиликларни кузатманг демаяпман, келинг, "дозани" камайтирайлик деяпман), чунки уларнинг 90 фоизи коронавирус билан боғлиқ. Бундай янгиликлар қўрқув ва "ички" ваҳима солади, бу эса бизни оқилона қарор қабул қилиш қобилиятидан маҳрум қилади ва руҳиятимизни издан чиқаради.
3. Оила аъзоларингиз олдида позитив бўлиш ва уларни эртанги кун яхшироқ бўлишига ишонтириш ахлоқий бурчингиз эканлигини яхши англанг. Салбий энергия тарқатманг, шундоқ ҳам "ифлосланган" муҳитни заҳарламанг.
Юқоридаги маслаҳатлар руҳий-ҳиссий тусга эга.
4. Ижтимоий масофаланиш ва гигиенага риоя қилиш. Бу шарт ва хафа бўлишга ҳожат йўқ.
5. Иммунитетни яхшиланг. Ҳар қандай вазиятда ҳиссий хотиржамлик, тўғри овқатланиш, ортиқча овқатланмаслик, ҳафтада бир марта рўза тутиш, етарли уйқу, ҳаракат, жисмоний фаоллик, мазмунли иш (ўқиш, ўрганиш, билим бериш ва бошқалар), савобли ишлар қилиш (садақа бериш, масалан, mehrli qollar телеграм-канали орқали) ёлғиз қариндошларга қўнғироқ қилиш, ёлғиз кексалар ҳолидан хабар олиш ва ҳк).
6. Зарур ҳолатларда дуо сизга ёрдам бера олишига ишонч билан дуо / ибодат қилинг (пайғамбаримиз САВнинг махсус дуолари бор). Намоз ўқийдиганлар ҳар бир намоздан кейин дуо қилишлари мумкин.
Ва охиргиси, ҳаддан ташқари флегматик, пессимист ва ожиз бўлманг. Маънавий ожизлик ва ночорлик руҳиятга таъсир қилади. Руҳият эса жисмоний ҳолатимизга. Ёдингизда бўлсин, руҳият тушиши билан тана қаршилик кўрсатишни тўхтатади. Ҳеч нарса абадий эмас, на енгиллик ва на қийинчилик.
Ҳаммаси ўтиб кетади. Шунчаки сизни кучайтирадиган нарсаларни бажаринг, бу синов ҳақида мулоҳаза қилинг ва Яратганга ҳамда Унинг бизга номаълум бўлган донолигига суянинг! “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Кипр ҳукумати россиялик ва украиналик миллиардерларнинг «олтин» паспортларини олиб қўйди
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Вирус UFC ни дунёга танитди
Британияда 3 та ҳарбий база узра УУА парвози қайд этилди
"Пахтакор"нинг ўйини мутахассис нигоҳида: "Менимча, ғалаба учун эмас, бир очкони сақлаб қолиш учун ўйнади"
Асир: Украина аскарлари отишни интернетдаги видеолар ёрдамида ўрганишади
БААда исроиллик раввин ўлдирилиши юзасидан Ўзбекистон томони баёнот берди