4 308
Муроджон Аҳмадалиев оғир ўтган болалик, машина босиб кетгани, фотографлик қилиб кун кўргани ҳақида
Британиянинг машҳур «badlefthook.com» сайти ҳамюртимиз Муроджон Аҳмадалиев билан интервью уюштирди.
Болалигида машина тагида қолиб, икки оёғи синган, яширинча бокс машғулотларига қатнаган ва яшаш учун болалигиданоқ курашган Муроджон учун чемпионлик камари ўз-ўзидан келиб қолгани йўқ.
«Мен юролмай қолишим мумкин эди. Бокс ҳақидаку умуман гапирмаса ҳам бўлади», дейди суҳбатимиз бошида «МЖ Кака». Унинг гапларини Алико Фролов таржима қилиб берди. Аммо болалик қийинчиликлари ҳақида сўзлаган жаҳон чемпионининг овозидан унинг нақадар ҳаяжон билан сўзлаётганини билиш қийин эмасди.
Ўтган йилнинг апрель ойида DAZN ва «Matchroom boxing» билан тузган шартномаси Аҳмадалиевнинг фаолиятида катта бурилишга сабаб бўлди. Жоэл Диаз бошчилигида 25 ёшли боксчи атиги 8 та жанг ўтказиб, чемпионлик унвонини қўлга киритди.
Бу муваффақиятлар осонликча келмади. Муроджоннинг чемпионликкача бўлган йўли машаққатларга ва турли тўсиқларга тўла эди. Аммо у бир сонияга бўлсин жангчи бўлиш орзусидан чекинмади.
9 ёшли Муроджон отасига ёрдам бериш учун ишлай бошлайди. Наманганда туғилган спортчи ота-онаси ва икки опаси билан оддийгина ҳаёт кечирарди. Аммо у кўпроқ нарсаларга қодир эканини ҳис қилар эди.
«Бизнинг ҳеч вақомиз йўқ эди», - дейди Муроджон.
«Кака» унинг ёшлигидан футболга қизиқиши ва бразилиялик футбол юлдузига нисбатан симпатияси сабаб олинган лақабидир.
«Мен ҳар қандай ишни қилаверар эдим. Хоҳ у қўшниларга ёрдам бериш бўлсин, хоҳ бошқа. Ёдимда, ёзда истироҳат боғида ишлай бошладим. Ишим хиёбонга келганларни расмга олиб, тезликда чиқариб бериш эди. У ерда жуда кўпчилик бу иш билан шуғулланарди. Мен улардан яхшироқ ишлашим керак эди».
Ёш Муроджон расмларни эгаларига тезроқ етказиб бериш учун 3 миль у ёққа, яна 3 миль ортга қараб югурарди. Рақобатчиларда эса бу учун транспортлар бор эди. Демак, у рақибларидан тезроқ бўлишга мажбур эди.
«Раҳбарлар мени ёқтириб қола бошлашди. Ҳар ёзда менинг боғда эркин ишлашим учун шароит яратиб беришга ҳаракат қилишарди», - дейди боксчи. Муроджоннинг бир кунлик топадиган пули 2 доллар атрофида бўлган. У бу пулларни бокс залининг ойлик тўлови сабаб тежашга мажбур эди.
Бу даврда у футболга кўпроқ қизиқарди. Аммо дўсти билан бокс залига боргач, бу унга ёқиб қолади. Аҳмадалиевнинг жуссаси ва вазни анча кичик эди. Шу сабабдан у 11 ёшгача мусобақаларда қатнаша олмади.
Бир гал ишга кетаётган Муроджонни машина босиб кетади ва икки оёғи синади. Унинг хўжайини оёғи синиб, қонга беланиб ётганини кўриб қолади.
«Бошлиқнинг жаҳли чиқиб, тез ёрдамга қўнғироқ қилди. Мен ишимни йўқотишни хоҳламасдим. Касалхонага келганимда докторлар оёғимнинг ўз ҳолига қайтиши учун 8 ой вақт кетишини айтишди. 8 ой давомида даволанар эканман, боксга қайтиш истаги мени тарк этмади. Ундан ҳам муҳими мен ишимни йўқотмаслик ҳақида ўйлардим», - дейди Муроджон. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Кипр ҳукумати россиялик ва украиналик миллиардерларнинг «олтин» паспортларини олиб қўйди
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Вирус UFC ни дунёга танитди
Британияда 3 та ҳарбий база узра УУА парвози қайд этилди
"Пахтакор"нинг ўйини мутахассис нигоҳида: "Менимча, ғалаба учун эмас, бир очкони сақлаб қолиш учун ўйнади"
Асир: Украина аскарлари отишни интернетдаги видеолар ёрдамида ўрганишади
БААда исроиллик раввин ўлдирилиши юзасидан Ўзбекистон томони баёнот берди