
Собиқ "Бавария" дарвозабони ва клуб раҳбариятининг собиқ аъзоси Оливер Кан "Бавария"нинг Николас Шлоттербекни трансфер қилмаслик қарорини эслаб ўтди. Мюнхен клуби марказий ҳимоячини "Фрайбург" сафида ўйнаган вақтда таркибга қўшишни режалаштирган эди.
Аммо натижада футболчи Дортмунднинг "Боруссия" клубига ўтиб, дунёнинг энг талабгир марказий ҳимоячиларидан бирига айланди.
"Ҳа, "Бавария" Шлоттербекни сотиб олиши мумкин эди. Ўша пайтда у "Фрайбург"да ўйнаётган эди ва келажаги борасида қарор қабул қилиши керак эди. Лекин у жуда ёш бўлгани учун биз бошқа номзодга эътибор қаратдик", – деди Кан Sky Sportга берган интервьюсида.
Айни пайтда "Бавария" яна Шлоттербекка қизиқиш билдирмоқда. "Боруссия" эса 25 ёшли футболчининг шартномасини узайтиришни режалаштирмоқда.
Transfermarkt портали футболчини 40 миллион евро қийматга баҳоламоқда.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.