
Италия терма жамоасининг собиқ дарвозабони ва "Ювентус" клуби афсонаси Жанлуижи Буффон, Лучано Спаллеттини "кекса синьора"нинг янги бош мураббийи сифатида тайинланиши мумкинлигини ижобий баҳолади. Ушбу лавозим Игор Тудорнинг истеъфосидан сўнг вакант бўлиб қолган эди.
Тудор жамоани март ойидан буён бошқариб келаётган эди. "Спаллетти тажриба, харизма ва обрў-эътибор борасида энг яхшиси.
У амбицияли клублар учун мос мураббий, бундай инсонни мураббийлар скамейкасида кўрмаслик ачинарли", — дейди Буффон Football Italia нашрига берган интервьюсида. Айни вақтда Тудор ўрнига мураббийликка бир нечта номзодлар кўриб чиқилмоқда.
Роберто Манчини ва Раффаэле Палладино номлари ҳам тилга олинмоқда, аммо Спаллетти асосий фаворит ҳисобланмоқда. У аллақачон клуб билан бевосита мулоқотда.
Ҳозирги вақтда "Ювентус" жамоаси мусобақа жадвалида саккизинчи ўринда бормоқда ва пешқадам "Наполи"дан 6 очко ортда қолмоқда.
Буффон Спаллеттини қўллаб-қувватлади
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар