
Санкт-Петербургнинг "Зенит" жамоасининг собиқ футболчиси Алексей Стрепетов Россия терма жамоасига Александр Соболевнинг чақирилиши ҳақида фикр билдирди. Жамоа ноябрь ойида Чили ва Перу терма жамоаларига қарши икки BetBoom ўртоқлик учрашувларини ўтказади.
"Терма жамоа таркибида умуман ёрқин ҳужумчилар йўқ. Улар гол ура олмаяпти, фақатгина сўнгги пайтларда Воробёвни мақтаяпмиз.
Соболев ҳеч нарсада Сергеев, Мусаев ва Воробёвдан қолишмайди", - дея Стрепетовнинг сўзларини "Советский Спорт" нашри келтиради.
28 ёшли "кўк-оқ-кўклар" ҳужумчиси Соболев Россия терма жамоаси сафида 14 учрашув ўтказиб, 6 та гол урган. У охирги марта 2023 йил ноябрь ойида миллий жамоа таркибида майдонга тушган. Жорий мамлакат чемпионатида эса Соболев 11 ўйинда 3 та гол ва 1 та голли узатма амалга оширган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!