Фото: «wday.ru»
Ўткир респиратор вирусли юқумли касалликлар ва коронавирус инфекциясининг кўпайиши, аввало, таътил мавсумининг тугаши, одамларнинг иш жойига қайтиши ва шаҳарда аҳоли сонининг кўпайиши билан боғлиқ. Сабаблардан яна бири — об-ҳавонинг ўзгариши. Куз фаслида ҳарорат пасайиши табиий ҳолат. Шунинг учун тумов, шамоллаш ҳолатлари кўпроқ кузатилади.
Беморларга эслатма:
ОРВИнинг дастлабки белгиларида қуйидагиларни бажариш керак:
1. Иложи борича уйда қолиш керак, иш жойига бормаслик зарур.
2. Биринчи куни 38 даражагача бўлган ҳароратда тиббиётнинг ёрдами керак бўлмайди. Албатта, бу ёш болалар, кексалар, сурункали касалликка чалинганлар учун тегишли эмас.
3. Иккинчи куни иситма ҳолати кузатилса, қандай ёшда бўлишига қарамай шифокор чақириш керак. Кучли бронхит ёки пневмонияни аниқлаш учун мутахассис текширувидан ўтиш тавсия этилади.
4. 38,5 даража ва ундан юқори ҳароратда вақтни ўтказмасдан дарҳол тез ёрдамга мурожаат қилиш керак.
Хавфсизлик чоралари
1. Бунинг учун беморга алоҳида хона ажратилиши зарур. Бундай вазиятда COVID-19’нинг белгилари бор-йўқлиги муҳим эмас. Ҳатто йўтал ва бурун битиши кузатилганда ҳам бемор учун бир киши ғамхўрлик кўрсатиши зарур.
2. Хонани кун давомида камида 4 маротаба шамоллатиш талаб қилинади.
3. Хонада деразалар очиқ қолмаслиги керак, бу беморнинг саломатлигига салбий таъсир кўрсатади.
4. Агар бемор оила аъзолари билан бир хонада бўлса, барча бирдек тиббий ниқоблардан фойдаланиши керак. Ёки бемор изоляция қилинган бўлса, унга ғамхўрлик қилаётган одам учун шахсий ҳимоя воситалари зарур.
Инфекцияга қарши қандай курашиш керак?
1. Профилактиканинг асосий қисми – ижтимоий масофани сақлаш, ниқобдан фойдаланишни талаб этади, шунингдек, тақилган ниқоб бурунни ёпмаса, у самарасиз ҳисобланади.
2. Юқтириш асосан алоқа йўли билан бўлиши мумкин, шунинг учун қўллар гигиенаси инфекциянинг олдини олишга ёрдам беради.
3. Эпидемия даврида рационга аҳамиятли бўлиш муҳимдир. Бундай мавсумда парҳез қилиш ёки оч қолиш мумкин эмас. Овқатланишга қарши чекловлар худди жисмоний машқлар ҳолдан тойдиргани каби танани стресс ҳолатига олиб келади.
Ҳар бир инсон ўз вазнини назорат қилиши – олтин ўрталикни топиши керак. Истеъмол борасида қатъий чекловлар ва кучли жисмоний фаоллик касалликка чалиниш хавфини оширади.
Фото: «wday.ru»
Озиқланиш ҳақида гап кетганда, иммунитетни оширадиган маҳсулотларга эътиборли бўлиш жоиз. Бунга асал, цитрус мевалар, занжабил киради. Аммо уларнинг фойдали жиҳатлари кўп бўлишига қарамай, беморларга қўллаш керак бўлган дори ўрнини боса олмайди. Шунинг учун белгиланган даволаниш муолажасини рад этиш ёки вирусга қарши курашишда халқ табобатидан фойдаланиш бироз хавфли бўлиши мумкин.
Илгари кузги грипп учун айнан ҳозиргидек кураш олиб борилмаган. Маълумотларга кўра, эпидемия мавсуми ноябрь ойининг ўрталарида авж олиши кутилмоқда, иммунитетни ривожлантириш учун эса 10-14 кун керак бўлади. Коронавирус хавф солиб турган пайтда гриппга қарши кураш ҳар қачонгидан ҳам муҳимроқ.
Афсуски, бу COVID-19 билан касалланиш хавфини камайтирмайди, аммо инфекциядан ҳимоя қилади. Шунингдек, бир вақтнинг ўзида ҳам грипп, ҳам коронавирус билан касалланиш мумкин. Натижада танада улкан икки юк пайдо бўлади. Бу масала ҳали тўлиқлигича ўрганиб чиқилмаган, аммо касалликдан қочишни иложи йўқ.
Мутахассислар тавсиясига кўра, эмлаш керак бўлган яна бир пневмококк вакцинаси мавжуд. У айнан COVID-19’дан ҳимоя қилади деган маълумот йўқ, лекин шифокорларнинг кузатувига кўра, ушбу вакцинани қабул қилган беморлар оғир пневмония ва коронавирус инфекцияси билан касалланмайди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Дониёр Тошхўжаев лавозимидан озод этилди
Қалбаки 1 400 АҚШ долларини банкоматдан сўмга алмаштириб олган шахслар ушланди
Қирғизистон бюджетига коррупционерлардан мисли кўрилмаган миқдорда маблағ қайтарилди
Исроиллик раввинни ўлдиришда гумонланган уч киши ушланди
Путиннинг ядровий огоҳлантириши — "Орешник" нималарга қодир?
БААда исроиллик роҳибнинг ўлимида гумонланаётган ўзбекистонликлар ушланди