Мумбайда 5 ёшли қизни сотган қариндошлар фош этилди
1 дақиқа ўқиш220

Ҳиндистоннинг Мумбай шаҳрида қариндошлари томонидан пул эвазига сотиб юборилган беш ёшли қиз полиция томонидан топилди ва онасига қайтарилди. Тергов маълумотларига кўра, боланинг амакиси ва холаси уни бефаросатлик билан бегона шахсларга сотган, кейин харидорлар уни яна қимматроқ нархда бошқа одамларга беришга уринган.
Маълумот пайдо бўлиши билан полиция тезкор суриштирув бошлади. Ўтказилган амалиётлар давомида одам савдоси билан шуғулланган беш киши қўлга олинди. Қиз мутасадди органлар назоратида онасига топширилди.
Ҳозирда иш бўйича суриштирув ишлари давом этмоқда.
Мақола сизга ёқдими?
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар
































Изоҳлар0
…