Ўзбекистонда ҳар бешинчи зўравонликка учраган аёл жонига қасд қилишни ўйлайди

1 дақиқа ўқиш287
Ўзбекистонда ҳар бешинчи зўравонликка учраган аёл жонига қасд қилишни ўйлайди

Ўзбекистонда зўравонликка учраган аёллар ўртасида ўтказилган сўровнома жамият учун ташвишли манзарани кўрсатди: жабрланган ҳар бешинчи аёл ўз жонига қасд қилиш ҳақида ўйлаб кўрган. Бу ҳақда Ижтимоий сиёсат лабораторияси маълум қилди.

Сўров натижалари ҳудудлар кесимида ҳам катта тафовут борлигини кўрсатади. Масалан, Андижонда бу кўрсаткич 33,3 фоизни ташкил этса, Навоийда атиги 6 фоиз. Мутахассисларнинг айтишича, яшаш муҳити аёлларнинг руҳий барқарорлигига жиддий таъсир кўрсатади.

Таҳлиллар шуни ҳам кўрсатадики, аёллар стрессни асосан жисмоний фаоллик ёки уй ишлари (29,2%), ёлғиз қолиш (23,9%) ёки ҳиссий портлаш (22,5%) орқали енгишга ҳаракат қилади. Аксарият аёллар ҳиссиётлари билан бўлишишга қийналади — мос равишда фақат 11,1 фоизи яқинларидан ёрдам излайди. Яна 6,7 фоиз респондент стрессдан чиқишда умуман ечим топа олмаганини айтган.

Расмий статистика ҳам вазиятнинг жиддийлигини тасдиқлайди. 2025 йилнинг январ–август ойларида оилавий зўравонлик ва шаҳвоний хатти-ҳаракатлар бўйича 9 мингдан ортиқ киши жавобгарликка тортилган. Жиноят кодексининг 126¹-моддаси бўйича 298 нафар шахс судланган, шундан 81 нафари озодликдан маҳрум этилган. Маъмурий ишлар бўйича эса 7 624 шахсга чора кўрилган, уларнинг 6 585 нафари маъмурий қамоққа тайинланган.

Шу билан бирга, зўравонлик сабаб 47 та никоҳни бекор қилиш учун судларга ариза берилган, 37 таси қаноатлантирилган. Шаҳвоний шилқимлик бўйича 1 450 киши жавобгарликка тортилган.

Мутахассислар бу рақамлар аёлларни ҳимоя қилиш ва руҳий ёрдам кўламларини кенгайтириш зарурлигини кўрсатаётганини таъкидламоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?