23:10 / 08.10.2020
5 794

Ҳар куни бир бўлакдан саримсоқ пиёз ейилса, организмда қандай ўзгариш кузатилади?

Ҳар куни бир бўлакдан саримсоқ пиёз ейилса, организмда қандай ўзгариш кузатилади?
Фото: Marie Claire
Саримсоқ пиёз кучли антиоксидантлик ва вирусга қарши хусусиятга эга ҳисоблангани учун ҳам шифокорлар томонидан, айниқса, шамоллаш кўп учрайдиган фаслда канда қилмаслик тавсия қилинади. Шифокор-парҳезшунос Наталья Григоревна саримсоқ пиёзни рационга киритиш муҳимлиги сабаблари ҳақида маълумот беради.

Кам шамоллайсиз
Саримсоқ пиёз таркибидаги аллицин вирусга қарши хусусиятга эга эканлиги кўплаб тадқиқотларда аниқланган. У иммун системасини мустаҳкамлайди, вируслар йўқ бўлишида аҳамиятли бўлган Т-лимфоцитларни синтез қилинишини рағбатлантиради.

Тадқиқотларда саримсоқнинг ўзи эмас, экстрактидан фойдаланилган. Экстрактдаги ва саримсоқ таркибидаги аллицин миқдорида фарқ бўлгани сабаб иммунитет мустаҳкам бўлиши учун қанча саримсоқ ейиш кераклигини аниқ айтиш мушкул. Аксарият ҳолларда бу ҳазм тизимидан келиб чиққан ҳолда индивидуал бўлиши мумкин. Умуман олганда эса бир кунда 1-2 дона саримсоқ бўлагини истеъмол қилиш етарли бўлади. Майдаланган саримсоқда аллицин миқдори кўпроқ бўлади. Саломатликка кўпроқ фойда бериши учун биринчи уни эзиб, сўнгра майдалаш тавсия қилинади.

Оғиз бўшлиғи касалликларида самара беради
Саримсоқ истеъмол қилиш милкдаги яллиғланиш касалликлари хавфининг олдини олади. Гап шундаки, таркибидаги фитонцидлар бактерияларга қарши таъсир кўрсатади. Улар периодонтит келтириб чиқарадиган патоген микроорганизмлар билан курашиб уларни йўқ қилади.

Аллергияда ёрдам беради
Саримсоқ аллергик реакцияларни қўзғатадиган гистамин оқсилларини камайтириш хусусиятига эга бўлган этилацетатни ўз ичига олади. Аллергик реакция пайтида бир дона саримсоқ ейиш ижобий самара беради.

Аёллардаги касалликларнинг олдини олади
Саримсоқ пиёз аёлларда учрайдиган кандидозларга қарши самарали таъсир кўрсатади. Уни мунтазам истеъмол қилиш натижасида патоген ўсимталарнинг ривожланиши назорат қилинади. Фитонцидлар замбуруғ, бактерия ва микроблар кўпайишининг олдини олади.

Ёшроқ кўринасиз
Саримсоқ бой бўлган аллициннинг яна бир ўзига хослиги унинг антиоксидантлик хусусияти ҳисобланади. Рационда антиоксидантларга бой маҳсулотларнинг мавжуд экани ва уларнинг канда қилмасдан истеъмол қилиниши тери таранглигини таъминлайди ва эрта қаришнинг олдини олади.

Жигар саломатлиги яхшиланади
Инсон организмида детоксикация, яъни организмдаги заҳарли, зиён келтирувчи моддаларни нейтраллаш жараёнига жигар жавоб беради. Саримсоқ пиёзда эса детоксикация жараёнида иштирок этадиган жигар ферментларини кўпайтириш хусусиятига эга бўлган моддалар бўлади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Ҳар куни бир бўлакдан саримсоқ пиёз ейилса, организмда қандай ўзгариш кузатилади?