«Хориждаги ватандошлар» билан интервьюларни давом эттирамиз. Навбатдаги суҳбатдошимиз Берлин иқтосодиёт ва ҳуқуқ мактабининг «Халқаро бизнес бошқаруви» йўналиши магистранти Дилбар Баҳодирова. Суҳбатдошимиз 2019 йил Тошкентдаги Халқаро Вестминстер университетини тамомлаган. У билан суҳбатимиз Германиядаги таълим, илмий иши, креатив индустрия ва шу каби бошқа мавзуларда кечди.
— Дилбар Весминстер университетидаги таълим сизга нималар берди — суҳбатни шу мавзуда бошласак?
— Болалигимдан ўзимнинг муваффақият тарихимга эга инсон бўлишни орзу қилардим. Албатта муваффақиятга эришиш учун эса, тинимсиз ўқиш ва изланиш керак.
Очиғи, таълимга жиддий эътибор қаратадиган, зиёли оилада туғилиб ўсганимдан жуда фахрланаман. Боиси ота-онам биз фарзандларнинг таълим олишимиз учун барча шароитларни яратиб берган эди.
Ўрта мактаб ва академик лицейни тугатгандан сўнг мен мамлакатимиздаги нуфузли олийгоҳлардан бири — Тошкентдаги Халқаро Вестминстер университетида молия бўйича бакалавр даражасини олиш учун ўқишга кирдим. Бакалаврдаги асосий илмий қизиқишим коррупциянинг Марказий Осиё ва Жануби-Шарқий Осиё мамлакатларидаги иқтисодий ўсишга бўлган таъсирига асосланган эди.
Ўқиш давомида иқтисодий моделларни ҳаётий ҳолатларга тадбиқ этиш, статистик ва эконометрик таҳлиллар, сиёсатнинг таъсирини баҳолаш, молиявий бошқарув ва бошқалар тўғрисида жуда кўп билимларга эга бўлдим.
Қолаверса, таълим муассаси менга лидерлик қобилиятимни ривожлантиришга ҳам ёрдам берди. Масалан, бакалавр даврида кўплаб нуфузли халқаро конференция, лойиҳа ва дастурларда иштирокчи, координатор бўлдим.
— Нима учун магистратурани айнан Германияда олишга қарор қилдингиз ва Германия ўзи қандай таълим имкониятларини беради?
— Германия иқтисодий, сиёсий жиҳатдан барқарор ва хавфсиз мамлакат. Шаҳарда ёки қишлоқда, кундузи ёки кечаси эркин юришингиз мумкин.
Шу билан бирга, мамлакат анъанавий равишда хорижликлар учун ўзига хос марказ бўлиб келган. Ҳозирги кунда немислар бу ерга ишлаш ва оилалари билан яшаш учун келган кўплаб чет элликлар билан ҳамжиҳатликда яшайди.
Бундан ташқари, Германия университетлари ўзларининг таълим мақсадларига эришиш ниятидаги минглаб халқаро талабаларни жалб қилмоқда. Бу ерда сиз ҳар хил жамоатчиликка дуч келасиз, уларнинг ҳар бири ўзига хос хусусиятларга эга, бу сизни дунёни бошқа ракурсдан кўришга имкон беради.
Берлин иқтисодиёт ва ҳуқуқ мактабининг магистрлик дастури эса, менга креатив саноатни бошқариш, шу ва шу каби соҳаларни замонавий ва халқаро усулларда қўллаб-қувватлашни ўрганишимда кўмак кўрсатади. Шунингдек, дастур атроф-муҳит, ушбу соҳаларда иштирок этадиган одамлар, жараёнлар ва маҳсулотлар тўғрисида аниқ, амалий тушунчаларимни ривожлантиради.
Мен бу ерга Германия ҳукуматининг нуфузли DAAD дастури стипендиянти бўлиб келганман. Стипендия ўқиш давридаги деярли барча харажатларингизни қоплайди.
Умуман, DAAD дастури стипендияси хорижий талабалар, докторантлар ва илмий тадқиқотчиларни молиявий қўллаб-қувватлашга қаратилган.
— Магистратурадаги илмий ишингиз қандай муаммо ечимига қаратилган?
— Марказий Осиё минтақасида ижодий соҳаларнинг ривожланиши барқарор ижтимоий ва иқтисодий ўсиш, инсон капиталига инвестициялар, инклюзив жамият, иш ўринлари яратиш ва инновацияларни рағбатлантириши мумкин. Ўйлашимча, Марказий Осиё иқтисодий ўзгаришлар ва инновацион иқтисодиёт ва бошқа соҳаларга ўз ҳиссасини қўшиш имконияти мавжуд.
Берлин — бу ижодий соҳалар учун қайноқ нуқта. Сўнгги бир неча ўн йилликлар давомида маданий ва ижодий соҳалар Европада, айниқса, Германияда ривожланиб келмоқда. Улар янги иш жойлари, бойлик ва жамоат ишларини яратмоқдалар. Мен магистрлик диссертациямни айнан шу масалаларга қаратишни режалаштирмоқдаман.
— Мамлакатимизда соҳангизнинг ривожланишига тўсиқ бўлаётган омиллар нималар ва уларни бартараф этиш учун таклифларингиз борми?
— Aфсуски, Ўзбекистонда ёшларнинг олий маълумот олиш имконияти паст. Қолаверса, таълимдаги гендер номутаносиблиги Марказий Осиё минтақасида анча юқори. Яъни таълимда аёллар улуши анча кам. Ўзгаришларни амалга оширишнинг ягона усули бу мамлакатни янада кенгроқ очиш ва ўқимишли ёшларни мамлакатга жалб қилиш, деб ҳисоблайман.
Бундан ташқари, юртимизда ҳали ҳам ижодкорлик ва инновацион фикрлашнинг аниқ бир концепцияси мавжуд эмас.
Шунингдек, ёшларни танқидий ва ижодий фикрлашини ривожлантириш учун эътиборни кучайтириш зарур. Чунки тараққиёт инсон капиталига тўлиқ боғлиқдир. Менинг фикримча, таълимга узоқ муддатли сармоя эртанги кун раҳбарларини тарбиялашга яхлит муҳит яратиш учун рағбатлантирувчи ва асосий омил бўлади.
— Берлинда қўшимча равишда Creative Industries Managementни ўрганаётганингизни айтдингиз. Мазкур соҳа қай даражада аҳамиятли?
— Ҳозирги кунда бадиий ҳунармандчилик, реклама, дизайн, кўнгил очар, архитектура, китоблар, оммавий ахборот воситалари ва дастурий таъминотни ўз ичига олган маданий ва ижодий соҳалардаги халқаро бизнес менежменти дастурини қўшимча равишда ўрганиб келяпман.
Дастур ижодий ишбилармонлик муаммоларини иқтисодий асос билан ҳал қилиш қобилиятини олиш, санъат ва тадбиркорлик ўртасидаги трансверсал ваколатларни ривожлантириш ва потенциал ҳаракатлар режаларини ишлаб чиқариш, кейинги таҳлилий кўникмаларни яхшилаш ва мураккаб муаммоларни баҳолаш, шунингдек, баҳолаш учун дизайн тафаккурига эга бўлиш имкониятини беради.
Шуни алоҳида таъкидламоқчиманки, санъат инсоннинг яратувчанлиги, тасаввур кучи ва импровизация қобилияти туфайли мавжуддир — буларнинг барчаси ҳеч қачон сунъий ақл кучи остида бўлмайди.
— Келажакдаги режаларингиз қандай?
— Менинг аниқ лойиҳам — эски фабрика биноларини ижодий гуруҳларга айлантириш ва ҳар бир минтақада, хусусан, Ўзбекистон атрофидаги истеъдодли инсонлар жамоасига янги ҳаётни шакллантишдир.
Ўйлайманки, бундай жойлар унинг ҳудудида асосий фаолияти ижодкорлик, санъат ва дизайнни намоён қилиш билан шуғулланадиган одамлар жамоасини бирлаштиради ва ёш лойиҳаларни ривожлантириш, ижодий шахсларнинг ўзини намоён қилиши ва иқтисодий ҳисса қўшадиган кучли майдонга айланади.
Нурилло Тўхтасинов суҳбатлашди.
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Қирғизистонда электрон сигареталар тақиқланмоқда
Бетербиев—Бивол реванш жанги санаси маълум бўлди
Бош вазир ёрдамчиси ва унинг акаси ишдан олинди
Украина элчиси: “Россия армияси Одесса ва Николаевни босиб олишига Туркия тўсқинлик қилган”
Приморск ўлкаси Ўзбекистон билан туризм соҳасида ҳамкорликни янада кенгайтирмоқчи