Фото: «Elle.ru»
Ўта аччиқ таомларни севиб истеъмол қилиш ҳам қобилиятга ўхшайди. Сабаби ҳар ким ҳам оғизни ёндирар даражадаги таомларни хушламайди. Уларнинг фойдали томони бўлгани каби зарарли жиҳатлари ҳам мавжуд. Масалан, гастритдан ошқозон ярасига қадар.
Аччиқ таомлар соғлиқни яхшилайди
Чили қалампирида ўткир таъмни берувчи капсаицин алкалоиди мавжуд. Олимларнинг таъкидлашича, парҳези ҳам зираворлар билан тўлиб тошган Лотин Америкасидаги одамлар ғарб мамлакатларига қараганда саратоннинг айрим турларига камроқ чалинади. Тадқиқотлар натижасига кўра, капсаицин ўпка, ошқозон ости бези ва простата безларидаги саратон ҳужайраларини аъзоларга зарар етказмасдан йўқ қилишга қодир. Шунингдек, чили қалампири холестерин кўпайишидан ҳимоя қилади ва инсулинга бўлган эҳтиёжни камайтириши мумкин. Бундан ташқари, капсаицин меъда кислотасининг ортиқча ишлаб чиқишининг олдини олади.
Зираворлар вазн камайтириш хусусиятига эга
Аччиқ зираворлар вазн билан курашишга ёрдам берадими ёки йўқлиги ҳақида баҳслар аллақачон тугаган, бу савол ўз исботини топган. Мурч, қалампир ва аччиқ зираворлар модда алмашинув жараёнини тезлаштиради ва танада ҳосил бўлган энергияни самарали сарфланишига олиб келади. Шунингдек, таомлар орасига чилини қўшиш овқатланиш орасидаги очликни камайтиради. Бу эса вазн ташлашнинг энг яхши усули ҳисобланади.
Фото: «Elle.ru»
Карри нафақат хушбўй, балки фойдали ҳамдир. Чунки тур хил қалампир, зиравор, чили ва зарчўва комбинацияси қон айланишига ижобий таъсир ўтказади. Қон томир касалликларини бартараф этади, шунингдек, яллиғланишнинг ҳам олдини олади.
Зираворлар шамоллашни даволашда самарали восита
Уларни истеъмол қилганда, кўзлар ёшланиши мумкин, лекин нафас йўли тозаланишида ёрдам беради. Чили қалампири тана ҳарорати кўтарилганда грипп ва иситмани енгиллаштиради. Шунингдек, астмада ҳам фойдали саналанади. Олимларнинг фикрига кўра, ўрта даражадаги аччиқ таомларни мунтазам истеъмол қилиш нафақат яллиғланишни камайтириш ва оғриқни йўқотиш, балки организмнинг умумий қизишидан кейин ажраладиган эндорфинлар туфайли кайфият яхшиланади.
Фото: «Elle.ru»
Аччиқ таомлар истеъмолини бирданига амалга ошириш тавсия этилмайди. Сабаби ўта аччиқ таом ошқозонида муаммоси бор инсонлар учун қийинчиликлар келтириб чиқариши мумкин. Яхшиси, оз-оздан зираворлар қўшган ҳолда организмни аччиқ таомга ўргатиб бориш керак. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Халқаро молия бозори шарҳи...
Трамп жамоаси Ким Чен Ин билан музокараларни муҳокама қилмоқда
Филиппинда амалдор президент ва рафиқасини ўлдириш учун қотил ёллади
Хонанда Муниса Ризаева илк марта она бўлди
Максим Шацких "Истиқлол"га қарши ўйин олдидан нималар деди?