07:40 / 28.12.2020
2 505

Тунда овқатланиш организмга қандай таъсир қилади?

Тунда овқатланиш организмга қандай таъсир қилади?
Фото: Freepik
Баъзи ҳолларда кечаси овқатланишни исташ мумкин ва бунинг боиси турли сабаблар билан боғлиқ бўлади. Бундай вазиятда нима қилиш керак ва организмда қандай ўзгаришлар юз бериши ҳақида парҳезшунос Олег Иришкин маълумот бериб ўтади.

Нима учун айниқса, кечаси қорнимиз ҳаддан ортиқ очади?

Бунга уч сабаб бўлиши мумкин:
- физиологик сабаб ёки соддароқ қилиб тушунтирилганда кун давомида овқат емаслик;
- яширин очлик ҳисси. Кун давомида балансда бўлмаган овқатланиш сабаб организмга озиқа моддалари етишмайди;
- стрессдан кейинги психологик ҳолат сабаб.

Тунда овқатланиш организмга қандай таъсир қилади?
Одатда кечаси одам ухлагани сабаб ҳам организм кечаси тинч ҳолатда бўлади. Тўсатдан таом, ширинлик ёки бошқа бир маҳсулот истеъмол қилинганда эса организм «гангиб қолади». Бу вақтда дам олиб ўрганган ичаклар бор кучи билан ҳаракат қилиши, аммо катта миқдордаги таомни ҳазм қилишга қийналиши мумкин. Ҳазм бўлмаган овқат эса ингичка ичак деворларида сўрилмаслиги, йўғон ичаклардаги патоген микрофлора таъсирида эса токсинлар пайдо бўлишига олиб келиши мумкин. Бунда организм қийналади, шунингдек, тунда углеводларнинг ортиши инсулин ишлаб чиқарилишига ҳам таъсир қилмай қолмайди. Бунинг оқибатида жигардаги ёғ ҳужайралари зарарланади ва бу организмда ёғ тўпланишига сабаб бўлади.

Кечаси ортиқча овқатланмаслик учун нима қилиш керак?
- Бунинг учун кун давомида 5 марта кам-камдан балансли овқатланинг.
- Рационингиз турли-туман таомлардан иборат бўлсин, оқсил, ёғ, углеводлар ва макро-микроэлементлар меъёрида бўлишига эътибор қаратинг.
- Стрессни бартараф этиш учун бошқа усулларни синаб кўринг. Масалан, қўшиқ эшитиб сайр қилинг, спорт, ёга билан шуғулланинг, мотивацион видео ёки фильм томоша қилинг.

Қандай вазиятда кечаси овқатланиш мумкин?
Исроиллик олимлар бундан бир неча йиллар аввал ўтказган тадқиқотларида соат кечки 8 дан кейин кечки овқат истеъмол қиладиган кишилар яхшилаб нонушта қиладиган, аммо кечки соат 6 дан кейин овқатланмайдиганларга нисбатан тез вазн ташлаши аниқлаган. Уйқудан аввал овқатланадиган кишилар аксари ҳолларда нонушта қилмайди ва кун давомида ҳам яхши овқатланмайди. Аммо тунги калорияли овқат кун давомида сизни энергия билан таъминлай олмайди. Нонушта қилишга улгурмасангиз, кечки овқатни ҳам кечроқ қилишингиз мумкин, аммо бу вақтда инсулин миқдори ошиб кетмаслиги ва тинч ухлаш учун тез сўриладиган оқсилларга бой маҳсулотларни истеъмол қилиш керак.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Тунда овқатланиш организмга қандай таъсир қилади?