Кайфиятингиз еяётган таомингизга боғлиқ эканлиги ҳақида ҳеч ўйлаб кўрганмисиз? Овқатланишдаги қандай хатолар эрталабки кайфият бузилишига олиб келиши ҳақида гаплашамиз.
Нонушта ўрнига қаҳва ичиш
Фото: Getty Images
Эрталабки уйқудан тургач, кўпчиликда очлик ҳисси бўлмайди. Умуман олганда, бу нормал ҳолат. Эҳтимол, кечки овқатга тўқ тутадиган таом егандирсиз ёки кўп ухлаганингиздан нонушта қилишга вақтингиз бўлмагандир. Эрталабдан нонуштага фақат қаҳва ичсангиз, танангиз энергия билан таъминланмайди. Қаҳва организмни уйғотади, аммо таъсири узоққа бормайди.
Кунлик калорияни ҳисобга олмаган ҳолда рацион тузиш
Фото: Getty Images
Бунда қандай таом танага фойдали, қайси бири зарарли эканлигини билсангизгина яхши натижа беради. Масалан, кунига 1500 ккал учун 3 маҳал юқори сифатли, фойдали таом истеъмол қилишингиз лозим. Масалан, нонушта учун қовоқли бўтқа, тушликка — товуқ, исмалоқ ва пишлоқли макарон, кечки овқат учун — ёнғоқ соусида пиширилган мол гўшти ва сабзавотлар. Буларнинг ўрнига чипс ва бургер еб, кетидан кола ичиб, ошқозонни тўйдиришингиз ҳам мумкин. Фарқи аниқ: биринчи ҳолатда организм фойдали моддалар билан тўйинади, иккинчи ҳолатда эса ёғ ва кимёвий бўёқларга.
Организмни тўғри овқатланиш қоидалари билан қийнаш
Фото: Getty Images
Таом фойдали бўлишдан ташқари, мазали ҳам бўлиши керак! Агар Google’дан тўғри овқатланиш рецептларини қидирсангиз, овқат сифатида қайнатилган гречка ва товуқ тўши, газак ўрнига эса кефир билан олма таклиф этилади. Албатта, ушбу маҳсулотларнинг фойдали эканига шубҳа йўқ. Аммо бемаза овқат ейишга қачонгача чидай оласиз? Мазали таом орқали организм бахт гормонларини ишлаб чиқаради, бу эса кайфиятга ўз таъсирини ўтказмай қолмайди. Эрталаб сизни яна бемаза нонушта кутаётганини билсангиз, ўзингизни қандай ҳис қилишингиз мумкин.
Ухлашдан олдин овқат ейиш
Фото: Getty Images
Мутахассислар ухлашдан 3-4 соат олдин овқат емасликни маслаҳат беришади. Бунинг сабаби шундаки, кечаси организм тўла ошқозон билан дам ололмайди. Агар тунда овқатлансангиз, овқат ҳазм қилиш тизими бутун тун давомида ишлайди. Бу сизга сезилмаслиги мумкин. Аммо эрталаб чарчоқни ҳис қиласиз, чунки тана дам олмаган бўлади.
Етарли миқдорда сув ичмаслик
Фото: Getty Images
Сув ичишда ҳам бир неча қоидалар мавжуд. Биринчидан, миқдор. Киши кунига ўртача бир ярим литр сув ичиши керак. Агар аниқ миқдорни билмоқчи бўлсангиз, қуйидаги формулага эътибор беринг: аёллар учун ҳар бир кило вазн учун 31 миллилитр, эркаклар учун 35 милилитр.
Иккинчидан, вақт. Сувни кун давомида тенг миқдорда ичинг. Агар шишишга мойил бўлсангиз, у ҳолда кечқурун эрталаб ва тушга нисбатан камроқ сув ичинг. Биринчи стаканни уйғонгандан кейин дарҳол ичиш лозим — сув ёрдамида тана уйғонади, организмдаги барча жараёнлар ўз ишини бошлайди.
Учинчидан, фақат сув ишиш лозим. Чой, қаҳва, шарбат ва бошқа ичимликлар кунлик сув ўрнини босолмайди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Чарлз III нинг тож кийиши британияликларга 90 млн долларга тушгани маълум бўлди
Россия Буюк Британия дипломатига қарши кескин чора қўллади
Қирғизистонда электрон сигареталар тақиқланмоқда
Украина элчиси: “Россия армияси Одесса ва Николаевни босиб олишига Туркия тўсқинлик қилган”
Буюк ишлар 50 ёшдан кейин...