date

Ламин Ямалнинг маҳоратига Кубарси қандай таъриф берди?

Ламин Ямалнинг маҳоратига Кубарси қандай таъриф берди?

“Барселона”нинг ёш ва иқтидорли марказий ҳимоячиси Пау Кубарси клубдаги жамоадоши Ламин Ямал ҳақида ўз таассуротларини очиқ билдирди. Кубарси фикрича, Ямал ҳар қандай беллашувда тўп билан исталган ишни амалга оширади ва унинг техникаси ҳақиқий ажойиблик намунасидир.

“У майдонда маҳалладаги болалар каби ўзини эркин ҳис қилади. Биронта машғулот ёки ўйинда уни тўхтатиш, худди университетга кириш учун имтиҳон топширишдек оғир. Чунки Ламин ўз олдига мақсад қўйса, сенинг барча ҳаракатларингга қарамай, ҳар қандай йўл билан сендан ўтиб кетиши мумкин”, — дея қайд этди испаниялик фулбек.

Маълумки, Ламин Ямал 2023 йилдан буён “кўк-анорранглилар” сафида тўп суриб келмоқда ва бу қисқа вақт ичида 106 та расмий ўйинда майдонга тушиб, 25 та гол ва 34 та голли пас билан мухлисларни хурсанд этди. Яқинда у клуб билан шартномасини 2031 йилгача узайтирди ва янги мавсумдан бошлаб 10-рақамли футболкада ҳаракат қилади.

Ямалнинг ўйиндаги эркинлиги, импровизацияси ва майдондаги жасорати “Барселона” мухлислари учун янги умид ва катта ишонч бағишламоқда. Уни клуб келажаги сифатида кўраётганлар кўп. Янги мавсумда у яна қандай натижалар кўрсатиши мухлислар томонидан катта қизиқиш билан кузатилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ламин Ямалнинг маҳоратига Кубарси қандай таъриф берди?