Суперлига 16-туридан ўрин олган "Нефтчи" - "Бунёдкор" баҳсида "қалдирғочлар" 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Мартин Шролер ҳисобни очган бўлса, Боян Цигер бош билан ҳисобни тенглаштирди. Ғалаба голига эса Сардор Абдунабиев муаллифлик қилди.
"Нефтчи" – "Бунёдкор" 1:2
Голлар: Мартин Шролер (Наримонжон Аҳмаджонов) 50, 0:1, Боян Цигер (Жоеэль Кожо) 56, 1:1, Сардор Абдунабиев (Азизбек Тўлқинбеков) 88, 1:2
Суперлиганинг 16-тури доирасидаги "Сўғдиёна" - "Насаф" учрашувида "аждарлар" 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Голларга Ҳусайн Норчаев, Отабек Аҳадов (автогол) ва Рубин Хебайлар муаллифлик қилди.
"Сўғдиёна" — "Насаф" 1:2
Голлар: Ҳусайин Норчаев 6, - 0:1 (Стефан Чолович). Отабек Аҳадов 27 автогол, - 0:2. Рубин Хебай 58, - 1:2.
Суперлиганинг 16-туридан ўрин олган "Динамо" - "Навбаҳор" учрашувида жанговар 2:2 ҳисоби қайд этилди.
Дастлаб самарқандликлар футболчиси Дмитрий Плетнёв ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Орадан 3 дақиқа ўтиб эса жамоа иккинчи голни ҳам киритди. Бу галги гол муаллифи Олександр Кучеренко бўлди. Иккинчи бўлимни эса наманганликлар ҳужум билан бошлаб, 50-дақиқада Аббосжон Ғуломов ҳисобни қисқартирди.
Шунингдек, "лочинлар" ҳужум ортидан ҳужум уюштириб, ҳисобни тенглаштирди ҳам. Русланбек Жиянов пенальтидан унумли фойдаланди. Бундан ташқари, "Динамо" футболчиси Ратиньо 86-дақиқада 11 метрлик жарима зарбасини голга айлантира олмади. Ушбу вазиятда ҳакам ВАР текширувини узоқ кузатгандан сўнг пенальти белгилаган эди.
"Динамо" – "Навбаҳор" 2:2
Голлар: 1:0 – 32, Дмитрий Плетнёв (Жаҳонгир Ўрозов), 2:0 – 35, Олександр Кучеренко (Дмитрий Плетнёв), 2:1 – 49, Аббос Ғуломов (Забиҳилло Ўринбоев), 2:2 – 54, Руслан Жиянов (пенальти)