12:24 / 03.05.2021
3 633

Оддий ханталнинг кўпчиликка номаълум бўлган 7 сири


Фото: «Домашний очаг»
Хантал асосан шамоллашда жуда фойдали экани қадимданоқ ҳамма учун маълум. Аммо у овқат ҳазм қилишни яхшилайди, қон айланишини рағбатлантиради ва ҳаттоки афродизиак ҳам ҳисобланади.

Хантал XVIII асрда Франциянинг Россияга таъсиридан сўнг зиравор сифатида ишлатила бошлаган. Маҳсулот таркибида микро ва макроэлементлар ҳамда кўплаб элементлар мавжудлиги сабабли инсонлар томонидан мунтазам фойдаланилади.

Гўштни маринадлаш
Гўштни мазали ва юмшоқ бўлиб пишишида уни маринадлашга аҳамият бериш керак. Шунинг учун пиширишдан аввал уни ярим соатга хантал соусига солиб қўйиш тавсия этилади. Шунингдек, гўштни барра сақлаш учун уни музлатишга имкон бўлмаса, хантал бунга ёрдам беради. Маҳсулот ёрдамида гўштни 36 соат мобайнида сақлаш мумкин.

Фото: «Домашний очаг»
Соч учун ниқоб
Хантал сўч тўкилишининг олдини олувчи самарали восита ҳам ҳисобланади. Бунинг учун 2 чой қошиқ хантал кукуни, 2 ош қошиқ зайтун мойи ва 2 чой қошиқ шакар кифоя. Барча маҳсулотлар яхшилаб аралаштирилиб, қуюқ ҳолга келтирилади. Агар ушбу ниқоб ҳафтасига атиги бир марта сочларни ювишдан 15 дақиқа аввал сурилса, улар камроқ тўкилади, ўсиши яхшиланади ва ранги тикланади. Шунингдек, хантал қон айланишини яхшилайди ва сочни мустаҳкамлайди.

Идиш ювиш учун ажойиб восита
Хантал кукуни идишларда йиғилиб қолувчи ёғларни ҳам осонгина бартараф этади. Уларни ювилиши керак бўлган идиш, қозон ёки пишириқ қолипларига суртиб, 5-10 дақиқага қолдириш керак. Сўнгра идиш сиртлари осонгина ёғсизланади.

Нохуш ҳидларни йўқотиш
Ошхонада тинимсиз фойдаланадиган идишлар вақти келиб, ҳидланиб қолса, бунинг ҳам йўли бор. Идишлар ичига хантал кукуни солинади ва яхшилаб силкитиб, сўнгра ювилади. Натижада ҳиддан асар ҳам қолмайди.

Фото: «Домашний очаг»
Жун ва ипак матоларни ювиш 
Хантал кукуни жун ва ипак кийимлардаги доғларни мукаммал даражада йўқ қилади. Бунинг учун 10 литр сувга 1 стакан хантал аралаштирилади. Сув 2-3 соат давомида қолдирилади. Хантал кукуни сув тубига чўккач сув бошқа идишга олинади ва кийимлар ювилади. Фақатгина бундай сувда тўқ рангли кийимларни ювиш тавсия этилади.

Фото: «Домашний очаг»
Ҳиқичоқни тўхтатиш
Ага тез-тез ҳиқичоқ безовта қилса, хантал кукуни ва сиркани аралаштириб, тилга жуда оз миқдорда суртиш керак. Сўнгра оғиз бўшлиғи ювилади. Аммо бундай аралашма болалар учун мумкин эмас. Чунки у куйдириш хусусиятига эга.

Боғдорчилик учун фойдаланиш
Боғ ишларидаги унумдорлик учун ханталга тенг келадигани йўқ. Хантал табиий яшил ўғит бўлиб, у тупроқни янада бойитади ва зараркунандаларга қарши курашишда ёрдам беради. Ўсимликлар яхши ўсиши учун уларга доимий парвариш лозим. Хантал эса тупроқни азот, фосфор ва олтингугурт билан бойитади. Шунингдек, бута ва сабзавотларга хантал кукуни эритмаси сепилиши мумкин. У ўсимликларни еб битирувчи турли хил зараркунандаларни йўқ қилишда ёрдам беради.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Оддий ханталнинг кўпчиликка номаълум бўлган 7 сири