Фото: «Домашний очаг»
Барча гаджетлардан кўзлар саломатлиги ва кўриш қобилиятига салбий таъсир қиладиган кўк-сиёҳранг нурлар тарқалади. Қолаверса, мунтазам равишда телефондаги майда ёзув ва белгиларга тикилиш кўзларни чарчатади. Иши компьютер билан боғлиқ кишиларнинг кўзлари эса янада кўпроқ зўриқади.
Халқаро оптика компанияси Essilor томонидан ўтказилган тадқиқотда 62 фоиз респондент иш куни якунида кўзлари толиққанини ҳис қилишини таъкидлаган. Гаджетлардан умуман воз кечиб бўлмагани билан айрим қоидаларга амал қилиш тавсия қилинади. Офтальмолог шифокор Владимир Золотаревнинг бу борада ёрдам берадиган тавсиялари билан бўлишамиз.
Махсус кўзойнаклар
Кўк-сиёҳранг нурлардан ҳимоя қиладиган махсус линзалар билан қопланган бундай кўзойнакдан фойдаланиш давомида қулайлик дарҳол сезилади. Яна бир вариант кўзнинг мослашувига ёрдам берадиган кўзойнаклардан фойдаланиш ҳисобланади. Бундай кўзойнак компьютер қаршисида узоқ вақт давомида ишлаганда ҳам кўзларни ортиқча зўриқтирмайди, кун охирида ҳам кўзлар одатдагидан камроқ чарчаганини билиш мумкин.
Вақти-вақти билан кўзларга дам беринг
Смартфондан фойдаланиш давомида танаффус қилинг, кўзлар экрандан дам олиши кераклигини ёддан чиқарманг. Шунингдек, зўриқишларни бартараф қилишга ёрдам берадиган кўз машқларини бажариб туринг.
Махсус кечки режим
Уйқудан аввал смартфондан фойдаланмасликка ҳаракат қилинг. Кўк-сиёҳранг нур қоронғида кўзга одатдагидан ҳам кўпроқ зарар етказади. Кечаси телефон билан боғлиқ жуда ҳам зарур ишингиз бўлса, ёруғлиги кўзни оғритмайдиган кечки режимга ўтказиб фойдаланинг.
Балансли овқатланиш
Таомномангизда А, B ва C витаминига бой маҳсулотлар бўлишига эътибор қаратинг. Черника, сабзидан ташқари балиқ, қовоқ, пиёз, саримсоқ, карам ва творог истеъмол қилишни канда қилманг. Ушбу маҳсулотларда кўз саломатлиги учун фойдали бўлган моддалар бўлади.
Шифокор кўриги
Компьютер ёки телефондан фойдаланишда дискомфорт сезилмаслиги кўзларингиз билан ҳаммаси жойида эканини билдирмайди. Ёқимсиз симптомлар намоён бўлишини кутиб ўтирмасдан профилактика учун офтальмологга боринг ва кейин кеч бўлмаслиги учун бир йилда бир марта кўзларингизни текширтириб туринг. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Чарлз III нинг тож кийиши британияликларга 90 млн долларга тушгани маълум бўлди
Россия Буюк Британия дипломатига қарши кескин чора қўллади
Қирғизистонда электрон сигареталар тақиқланмоқда
Украина элчиси: “Россия армияси Одесса ва Николаевни босиб олишига Туркия тўсқинлик қилган”
Буюк ишлар 50 ёшдан кейин...