22:29 / 25.07.2021
5 511

Касалликка камроқ чалиниш учун кўпроқ нималар истеъмол қилиш керак?


Фото: «Домашний очаг»
Тўғри овқатланиш иммунитетга таъсир қилади. Соғлом овқатланиш одатлари нафақат вазнни барқарорлаштириши, балки кайфият билан ҳам боғлиқдир. Маҳсулотлар таркибида қандай витаминлар борлиги ва рационда туз ва шакар миқдорини қандай қилиб назорат остида ушлаб туриш ҳақида қуйида танишиб чиқиш мумкин.

Камроқ касал бўлиш учун нима истеъмол қилиш керак?
Соғлом овқатланиш организмнинг иммунологик реактивлигини ошириши, яъни уни вирус ва бактерияларга чидамли бўлишига олиб келади. Бу ерда энг муҳим тамойиллардан бири бу етарли миқдордаги оқсил, ёғ, углевод, витамин (А, D, C витаминлари, B гуруҳи, ß-каротин), минерал (кальций, магний, фосфор ва бошқалар) ва микроэлемент (рух, селен ва бошқалар). Витаминлар ва минераллар орасида C, E, D витаминлари иммунитет тизимининг нормал ишлашида алоҳида аҳамият касб этади.

C витамини (аскорбин кислотаси) сабзавот, мева ва ўсимликларда бўлади. Масалан, қора олхўри, булғор қалампири, петрушка, арпабодиён, гулкарам ва оқ карам, туршак, исмалоқ, яшил пиёз, апельсин, қулупнай таркибида мавжуд.

E витаминининг асосий манбалари ўсимлик мойлари кунгабоқар, маккажўхори, соя ва бошқалар, ёнғоқ, бодом, ерёнғоқ ва дуккакли экинлар ҳисобланади.

D витамини. D витаминининг манбалари жигар, балиқ, сариёғ ва тухумдир.

Темир Fe. Темир гўшт, жигар, қўзиқоринларнинг барча турларида учрайди.

Цинк Zn. Цинкни мол гўшти, пишлоқ, дуккакли ўсимликлар ҳамда ёнғоқлардан олиш мумкин.

Селен Sе. Селеннинг асосий манбалари макарон маҳсулотлари, гўшт, балиқлар ва денгиз маҳсулотлари, пиширилган маҳсулотлар, саримсоқ ва тухум сариғидир.

Магний Мg. Магнийга бой маҳсулотларга дуккаклилар, кепак нони, ёнғоқлар, қуритилган мевалар (қуритилган ўрик, анжир) киради.

Туз ва шакар: саломатликка зарар келтирмаслик учун қанча миқдордан истеъмол қилиш керак?
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти парҳезда туз ва шакар миқдорини назорат қилишни тавсия қилади. Ҳаддан ташқари ортиқча шакар юрак хасталиги хавфини ва қон босимини ошириши мумкин. Гап фақатгина туз ва шакарнинг алоҳида истеъмолида эмас, балки супермаркет растасидан жой олган бир қанча маҳсулот ҳақида кетмоқда.

Қандай қилиб тузни озроқ истеъмол қилиш мумкин?
  • Кунига тавсия этилган туз миқдори: 5 грамм — 1 чой қошиқ.
  • Тузни овқат пишаётганда эмас, балки тайёр бўлгач қўшиш керак.
  • Тузни дастурхондан олиб қўйган яхши, лекин қалампирни қолдириш мумкин.
  • Тузни кўкат ва зираворлар билан алмаштириш таъмни мукаммал даражада таъминлайди.
  • Салатларга туз ўрнига лимон шарбати қўшиш мумкин.
  • Бульон, соус, ярим тайёр ва фастфудларни истеъмол қилиш тавсия этилмайди.
Қандай қилиб шакарни озроқ истеъмол қилиш мумкин?
  • Кунига тавсия этилган шакар миқдори: 25 грамм — 5 чой қошиқ.
  • Ширин газли ичимлик ва қадоқланган шарбатларни ичиш тавсия этилмайди.
  • Чой ва қаҳвани шакарсиз ичишга одатланиш зарур.
  • Рациондан соус, ярим тайёр овқат, консерваларни чиқариб ташлаш керак.
  • Маҳсулот ёрлиғидаги ингредиентларни диққат билан ўқиш зарур.
  • Пишириқлар сонини ҳафтасига 1—2 тагача камайтирган маъқул.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Касалликка камроқ чалиниш учун кўпроқ нималар истеъмол қилиш керак?