Ёш ўтганидан кейин саломатликда муаммолар кузатилмаслиги учун нималарга эътибор бериш кераклиги ҳақида юрак-қон томир касалликлари бўйича жарроҳ Сегей Волковнинг тавсияларини эътиборингизга ҳавола қиламиз.
Мунтазам равишда шифокор кўригидан ўтиш
Ёшлар шифокорга камдан кам ҳолларда, масалан, шамоллаш мавсуми бошлангандагина мурожаат қилишни афзал билади. Аммо саломатликни узоқ вақт сақлаш учун йилда бир марта комплекс профилактик кўрикдан ўтиш керак. Оилавий шифокор сизга қандай текширувлардан ўтиш кераклиги ҳақида маълумот бериб ўтади.
Спорт билан шуғулланиш
Кам ҳаракатлилик — XXI асрнинг асосий муаммоларидан бири. Офисда ишлаш, автомобилдан фойдаланиш ва лифтда юқорига кўтарилиш — буларнинг ҳеч бири жисмоний фаолликнинг ўрнини боса олмайди. Кун бўйи компьютер экранига тикилиб ўтириш ва кечаси уйга қайтганда чарчоқни чиқариш учун ётиш организмга ёқмаслиги аниқ.
Шу сабаб ҳам имкони топилди дегунча фаол бўлишга ҳаракат қилиш, масалан, сайрга чиқиш мумкин. Бунинг учун 10 минг қадам юришингиз шарт эмас. 2019 йилда эълон қилинган тадқиқотда ҳатто 4500 қадам юриш ҳам асосий касалликлар сабаб кузатилиши мумкин бўлган ўлим хавфини 41 фоизга камайтириши аниқланган. Ҳар кейинги 1000 қадам эса яна 15 бунга 15 фоиз қўшади. 7500 қадамдан кейин ҳеч қандай қўшимча бонус аниқланмаган: 8000 ва 9000 қадам 7500 қадамдаги натижадан фарқ қилмаган.
Сайр қилишдан ташқари, хоҳишингизга қараб қўшимча жисмоний фаолликни ҳам танланг. Югуриш, теннис ўйнаш, сузиш, рақс тушиш билан шуғулланинг. Сезиларли натижа учун ҳафта давомида 2,5-5 соат вақт ажратиш керак бўлади. Бундай машқлар юрак-қон томирларни мустаҳкамлайди — ушбу тизимда муаммо бўлмаса, қолган аъзо ва тизимларда ҳам ҳаммаси яхши бўлади.
Овқатланишингизга эътиборли бўлинг
Саломатлик ҳақида гап кетганда, овқатланиш ҳам муҳим рол ўйнашини ёддан чиқармаслик керак. Семириш эндокрин ва юрак-қон томир тизимига салбий таъсир қилади, атеросклероз ва юракнинг ишемик касалликлари хавфини орттиради. Бунга вақт топа олмасдан буюртма бериб ёғли овқат ва дўкондаги яримтайёр маҳсулотларнинг калорияга бой экани сабаб бўлади. Шакар, туз ва трансёғларнинг ҳаддан ортиғи организмга ёқмаслиги аниқ. Шу боис ҳам фастфуд ва бошқа зарарли таомлардан тийилинг, рационингизда туз 1 чой қошиқдан кўп бўлмасин. Таомномангизда сабзавот, қон томирларга ижобий таъсир қилиб, атеросклероз ривожланишининг олдини оладиган омега-3 ёғ кислотасига бой балиқ маҳсулотлари бўлишига эътибор қаратинг.
Ҳордиқ чиқаришни ҳам унутманг
Кун давомида иш, ўқиш ва оилавий муаммолар билан банд бўлиш нафақат жисмоний, балки руҳий саломатлик ва иммунитетга ҳам таъсир қиладиган сурункали стрессга сабаб бўлиши мумкин. Турли салбий оқибатларнинг олдини олиш ва асабийлашмаслик учун вақтингизни табиат қўйнида ўтказишга ҳаракат қилинг, медитация билан шуғулланинг, қолаверса, тиниқиб ухлашни канда қилманг. Уйқунинг бироз етишмаслиги ҳам депрессия, иккинчи турдаги қандли диабет ва юракнинг ишемик касалликлари хавфининг ортишига сабаб бўлиши мумкинлигини ёддан чиқарманг.
Зарарли одатлардан воз кечиш
Зарар келтирадиган ҳар қандай одатга ўз вақтида нуқта қўйиш керак. Биргина сигарет туфайли қон томирларда 1 соат давомида спазм кузатилиши, спиртли ичимликларни ҳаддан ортиқ истеъмол қилиш эса аритмия ва инсультнинг пайдо бўлиш хавфини ортишига олиб келиши мумкин. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Чарлз III нинг тож кийиши британияликларга 90 млн долларга тушгани маълум бўлди
Россия Буюк Британия дипломатига қарши кескин чора қўллади
Қирғизистонда электрон сигареталар тақиқланмоқда
Украина элчиси: “Россия армияси Одесса ва Николаевни босиб олишига Туркия тўсқинлик қилган”
Буюк ишлар 50 ёшдан кейин...